КЎНГЛИМГА ДАРД ТЎЛИБ КEТДИ ОНАЖОНИМ
Кўп орзулар сўлиб кетди онажоним,
Дўстлар душман бўлиб кетди онажоним...
Алам қилар, атрофимга қараб туриб,
Кўнглимга дард тўлиб кетди онажоним.
Яқинларим тухмат тошин отганида,
Ишонганим сирим арзон сотганида...
Юрагимга ҳанжарлари ботганида,
Кўнглимга дард тўлиб кетди онажоним.
Кимни яқин билсам кўзим бойлар бўлди,
Пинхон туриб синишимни пойлар бўлди...
Бу ҳасратга йиллар бўлди, ойлар бўлди,
Кўнглимга дард тўлиб кетди онажоним.
Давронимда ҳамма бирдек хон билдией,
Сал йиқилсам тилларида жон тилдией.
Ҳатто бирбор севган эдим қон қилдией,
Кўнглимга дард тўлиб кетди онажоним.
Бу дунёнинг ишларидан толдингиза,
Ташвишлардан қачон ҳордиқ олдингиза...
Мени ўйлаб ёнимда сиз қолдингиза,
Кўнглимга дард тўлиб кетди онажоним.
✍ Одилбек Қодиров
❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟
Кўп орзулар сўлиб кетди онажоним,
Дўстлар душман бўлиб кетди онажоним...
Алам қилар, атрофимга қараб туриб,
Кўнглимга дард тўлиб кетди онажоним.
Яқинларим тухмат тошин отганида,
Ишонганим сирим арзон сотганида...
Юрагимга ҳанжарлари ботганида,
Кўнглимга дард тўлиб кетди онажоним.
Кимни яқин билсам кўзим бойлар бўлди,
Пинхон туриб синишимни пойлар бўлди...
Бу ҳасратга йиллар бўлди, ойлар бўлди,
Кўнглимга дард тўлиб кетди онажоним.
Давронимда ҳамма бирдек хон билдией,
Сал йиқилсам тилларида жон тилдией.
Ҳатто бирбор севган эдим қон қилдией,
Кўнглимга дард тўлиб кетди онажоним.
Бу дунёнинг ишларидан толдингиза,
Ташвишлардан қачон ҳордиқ олдингиза...
Мени ўйлаб ёнимда сиз қолдингиза,
Кўнглимга дард тўлиб кетди онажоним.
✍ Одилбек Қодиров
❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟