#Тезкор #Диққат
❗️Навоийда фирибгарликда гумонланган қурувчи қамоққа олинди
Навоийда МЧЖлардан бирининг раҳбари Меҳрож Раҳматов 425 кишига 167 хонадонли уйни сотиш орқали 37,8 млрд сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда айбланмоқда.
Канал манзили📌
http://t.me/nurotam_mening

Унга Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, Навоий шаҳар судининг қарори билан қамоққа олинди.
Тергов маълумотларига кўра, Раҳматов қурилиш компанияси раҳбари сифатида фуқаролар билан сохта шартномалар тузиб, 258 ортиқча мижозга уй ва савдо дўконлари сотган. Шундай қилиб, 133 нафар жабрланувчидан жами 37,8 млрд сўмни қўлга киритган. Адвокатларнинг маълум қилишича, зарарнинг бир қисми қопланган, шунингдек, барча мол-мулкларга тақиқ қўйилган.
2023 йилда «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланган Раҳматовнинг ҳодисаси жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Шунингдек, вилоят прокурори журналистлардан бу ҳақда лавҳаларни эфирга узатмасликни сўрагани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди.👇
Канал манзили📌
http://t.me/nurotam_mening