Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугунги кунда Туркия қонунчилиги мигрантлар масаласида қатъий қарорлар қабул қилди. Унга кўра, турк хукумати энг аввало, бу ердаги иш берувчиларга қаттиқ талабларни қўйдики, эндиликда улар хорижликларни хужжатсиз, рухсатномасиз ишлатгани учун катта жарималар тўлашга мажбур бўлади. Узоқ йиллардан бери тартибга солинмаган миграция масаласи сўнгги 1 йил ичида аниқ ечимга эга бўлди.
Хўш, мигрантлар эндиликда Туркияга бориб ишлай оладими? Албатта, сиз Ўзбекистонда туриб, ишчи виза олишингиз ёки Туркияга боргач, ишберувчи билан шартнома тузиб, унга кўра ишлашингиз мумкин. Сизнинг қонуний 3 ойлик муддат ичида иш берувчи сиз учун давлатдан яшаш ва ишлаш визаларини олиб беради. Аввалига 6 ойлик ва сўнгра ишингизга кўра визангиз чўзиб борилади.
Қуйидаги видеолавҳа орқали биз Туркияда қонунсиз ишлаб, қийинчиликларга учраган ва шу тариқа ўзига бўлган ишончини йўқотган қаҳрамонларимиз ҳаёти ҳақида ҳикоя қилдик.