#Халқ_Ғами
Аччиқ кулгу
Араб шаҳарларининг биридаги икки йигит қаҳқаҳа отиб кулаётган эди. Уларнинг олдидан ўтиб кетаётган шаҳар масъулларидан бири бу кулгунинг сабабини сўради. Йигитлар: «Биз шаҳарнинг бутун муаммоларига бир ечимни биламиз» дейишти.
Масъул: «У нима экан?»
Йигитлар: «Бутун халқни бир умумий қабрга дафн қиламиз, уларга қўшиб бир эшакни ҳам.
Масъул даҳшатга тушиб сўради: «Эшакни нега кўмамиз?»
Йигитлар яна қаҳқаҳа отиб кулиб юбордилар, ҳатто кулгудан кўзлардан дув дув ёш келди ва бир бирига қараб шундай дедилар: «Айтдимку, ҳеч ким халқ ҳақида сўрамайди!»
https://t.me/Z_XUMAYRO