* * *
Сўзи бошқа, иши бошқа юракларга зид, чапман,
Товонтилар тошли йўлда оёқяланг кетяпман...
Кечар эди кунларим тинч, ёзмасам-да қасида,
Ёлғонларга «оқ йўл» десам ҳаёт чорраҳасида...
Ўзгалардай муросага кўна қолса куй-сайдим,
Иғволарни иғво деган тилгинамни тийсайдим,
Алдовларни кўра туриб, кўрмаганга олса кўз,
Ситамларга лутф айласам: «Сизда, хоқон, йўқ мугуз...»
...Йўқ-йўқ... Асло... Худоси йўқ юракларга зид, чапман...
Эркин қушлар ҳузурига ҳузур қилиб кетяпман...
1995 йил.
@Gulchehra Nurullaeva
https://t.me/nssa_qavs