#ибрат
Ҳамма нарса ўлчов билан
Расмда чақалоқни эмизиш ҳолати акс этган.
Бола кашалот онасини шу йўл билан эмади. Савол туғилади: қандай қилиб сут сувга аралашиб, сингиб кетмайди?
Бу саволга жавоб шуки, сутнинг таркибий тузилиши ўзига хосдир. Сут катта миқдорда ёғ моддасини ўз ичига олади. Она кашалот сутини сувга чиқарганда, кўп миқдордаги ёғ уни сувга аралашиб кетмаслигига сабаб бўлади. Бу эса боласининг сувдаги кўриниб турган сутни осонлик билан истеъмол қилишига хизмат қилади.
Сутнинг сувга аралашиб кетмаслиги, унда ёғ миқдорининг кўп бўлиши ва бола учун озуқа бўлиб хизмат қилиши Аллоҳ таоло томонидан аниқ ўлчов билан яратилганми ёки тасодифми?
Бу саволга Қуръони Каримдаги бу оят жавоб бўлади:
"Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик" (Қамар сураси, 49-оят)
Кашалотнинг бола эмизиш ҳолати Аллоҳ таолонинг қудратини кўрсатувчи белгилардан биридир.
Нозимжон Ҳошимжон@Biopromax