Масжидга борадиган бола синфдошлари орасида хулқи энг гўзали бўлади.
Компютер ўйинига борадиган бола эса синфдошлари орасида хулқи энг ёмони бўлади. Чунки, ҳар бири ўзи борган муҳитдан таъсирланади.
Ахир тегирмонга кирган одам ун олмаса ҳам кийимига ун юқи тегади.
Масжидга борган бола имомлик, муаззинлик қилмаса ҳам масжиддаги муҳит, мавиза, Қуръон тиловати хулқига, юриш-туришига таъсир қилади.
Компютерхонага борган бола одам ўлдирмаса, бинони портлатмаса ҳам у ердаги муҳит, сигарет тутуни, бир-бирини сўкишлар, «Ўлдир! Кес! Портлат! От! Қулат!», «Ўқ миясини тешиб ўтди, қони атрофга сачраб кетди», «Сени топиб ўлдираман» каби гаплар унинг хулқига, онгига, юриш-туришига, фикрлашига, дунёқарашига таъсир қилади.
Болани қаердан тўсилса, жамиятга, энг аввало, ўша боланинг ўзига, ота-онасига, маҳалласига, мактабига фойда бўладию, қаердан тўсилса, зарар бўлади?!
Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳолимизни ислоҳ қилсин!