#xalqaro_hamkorlik
Мазкур йиғилишда Осиё ишлари комиссияси барча аъзолари томонидан "Нотариал ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби" мавзусида маърузалар тингланди ва муҳокама қилинди. Шунингдек, Осиё ишлари комиссияси Президентининг ваколати муддати, ХНИ Осиё минтақаси бўйича комиссияси вице-президентлари сони ва ваколатлари муддатлари бўйича йиғилиш иштирокчиларининг фикрлари ўрганиб чиқилди.
Йиғилиш якунида Комиссиянинг навбатдаги Ялпи йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар белгилаб олинди.
Маълумот учун: Халқаро нотариуслар иттифоқининг Осиё ишлари комиссиясига Ўзбекистон, Хитой, Япония, Корея, Қозоғистон, Ливан, Мўғулистон, Вьетнам ва Индонезия каби давлатлар аъзо ҳисобланади.
👉in detail
Бугун Халқаро нотариуслар иттифоқи Осиё ишлари комиссиясининг 2025 йилдаги илк йиғилиши онлайн форматда ўтказилди.