Бугун Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов раҳбарлигида фермер хўжаликларида ҳосилдан бўшаган майдонларни шудгорлаш, келгуси йил учун экилган ғалла парвариши, дала четларидан унумли фойдаланиш, ерга ер қўшиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш учун ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш, бўш ерларга дарахт ўтқазиш, мавжудларини оқлаш, бир сўз билан айтганда дала маданияти бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Бунда илғор фермерларнинг тажрибасини оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Туман раҳбари томонидан масъулларга долзарб вазифалар юзасидан қўшимча топшириқ ва тавсиялар берилди.
Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Туман раҳбари томонидан масъулларга долзарб вазифалар юзасидан қўшимча топшириқ ва тавсиялар берилди.
Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.