Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Ushbu kanalda siz Norin tumanidagi so'nggi yangiliklar, sektorlarda olib borilayotgan ishlar haqida xabardor bo'lasiz.
Murojaat uchun: @NorinTumanbot
Youtube: https://bit.ly/3gosnFH
Instagram:https://bit.ly/3sOV30u
Facebook: https://bit.ly/3oZz2uD

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


#Об_ҳаво

🌧🌤 Наманганда 21 декабрда йўлларда яхмалак юзага келади

▫️«Ўзгидромет» Наманган вилояти бўйлаб 21 декабрь, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.    

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.  


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон ёшлари — энг кўп Gran Prini (олий ўринни) қўлга киритган давлат сифатида ҳайъат аъзолари томонидан эътироф этилди

2024 йилнинг 12-17 декабрь кунлари Бирлашган Араб  Амирлигининг Дубай шаҳрида 21 та давлатлар ўртасида бўлиб ўтган "Arabian music" фестивал-кўрик танловида Наманган шаҳар Камолиддин Раҳимов номидаги 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг бир гуруҳ истеъдодли ёшлари фаол иштирок этиб, дутор, прима рубоб, доира, барабан, гитара, скрипка, фортепиано, хореография йўналишлари бўйича энг, энг , энг юқори ўринларни қўлга киритиб, Ўзбекистон  байроғини юксакларга кўтарди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Сарҳисоб

Маҳалла драйверлари

Вилоятда мавжуд 778 та маҳаллада ҳудуд шароитлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, ўсиш нуқтаси танланган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Maktablarimizdagi o‘quvchilarning rekordlari — ta’lim tizimini yanada rivojlantirish va takomillashtirish uchun kuchli rag‘bat bo‘lib, bu O‘zbekistondagi har bir bola o‘z salohiyatini yuzaga chiqarish va umumiy kelajagimizga hissa qo‘shish imkoniyatiga ega bo‘lishini ta’minlaydi.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кўринмас қотилдан огоҳ бўлинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Футбол бўйича Осиёнинг энг яхши ўйинчиси Аббосбек Файзуллаев мол-мулки хавфсизлигини Қўриқлаш хизматига ишонади.

Ҳозироқ 📞1131 рақамига қўнғироқ қилинг ва махсус таклиф эгасига айланинг!


Тадбиркорлар мева-сабзавотни асосан томорқадан олаётгани учун экспортга бир турдаги маҳсулотни узлуксиз ва сифатли етказиб беришга қийналмоқда. Шунинг ҳисобига экспортдан тушум ҳам паст.

Келгуси йилда 3,5 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланди.

Шу боис, 1 миллион гектар мева-сабзавот ерлари 760 та уруғ берувчи ва 824 та экспортчи корхонага боғланди.

Шунингдек, Тошкент вилояти ва Наманганда янги тажриба бошланмоқда. Бунда пахта-ғалладан қисқарадиган ерлар 50 гектаргача йирик лотларда аукционга қўйилиб, саноатлашган плантация қилиш учун профессионал инвесторларга сотилади.

Бу ерлардаги 20 сотихгача майдонда “шок” усулида музлаткич, калибровка ва қадоқлаш цехлари қуришга рухсат берилади.

Етиштирилган мева-сабзавотни қайта ишлаш учун харид қилинган ускуналарга 1 миллиард сўмгача субсидия ажратилади.

Facebook|Instagram|X


Йиғилишда ички бозор билан чекланмасдан, экспортни янада кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Салоҳияти юқори бўлган тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат каби соҳаларда имкониятлар тўлиқ ишлатилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ҳозирда ип-калавани қайта ишлаш даражаси 50 фоиз бўлса, хом ипакда – 75 фоиз, мисда – 64 фоиз, мева-сабзавотда эса 16 фоизни ташкил қилмоқда.

Мамлакатимиздаги 1 мингга яқин конларда 100 дан ортиқ турдаги минерал хомашё базаси мавжуд. Тасдиқланган захиралар қарийб 1 триллион долларга баҳоланган.

Йилдан йилга қазиб олиш кўпаймоқда. Лекин саноатда юқори технологик ишлаб чиқариш улуши 25 фоиз.

Шу боис Президентимиз хомашёни чуқур қайта ишлаб, юқори қўшилган қиймат ва экспортни кескин оширишга чақирди.

Мутасаддиларга тармоқлар билан биргаликда ҳар бир хомашё кесимида чуқур қайта ишлаш ва юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


#Янги йил байрами

Норин туман 41-ДМТТ тарбиланувчилари томонидан "Янги йил "байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди.


Дунёдаги 10 та энг бой компаниянинг 7 таси IT ва финтех соҳаларидан чиққан. Аҳолимизнинг 56 фоизи ёшлар. Президент таъкидлаганидек, шу рақамларни ўзи соҳада катта салоҳият, иш ўрни, юқори даромад ётганини кўрсатади.

IT, финтех, инновациялар, телекоммуникация каби соҳаларни хусусий корхоналар тез ривожлантириши, яратилган шароит туфайли қиймати 1 миллиард доллардан ошган “TBC Uzbekistan” ва “Uzum” хусусий компаниялари пайдо бўлгани бунга яққол мисол экани таъкидланди.

Бундай компаниялар кўпайиши учун янада кенг шароитлар яратилади.

Хусусан, уларга ривожланиш ва тадқиқот марказлари (R&D) учун лаборатория жиҳозлари, технологик ускуналарни божсиз олиб келишга рухсат берилади.

IT, финтех, тадбиркорликни молиялаштириш, экспорт, туризм, хизматлар, яширин иқтисодиётни қисқартириш каби долзарб масалалар бўйича Жамоатчилик кенгашида экспертлик гуруҳларини ташкил қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Охирги 3 йилда Божхона кодексининг 100 дан ортиқ моддасига ўзгартириш киритилди. Лекин унинг қоидалари ҳам Жаҳон савдо ташкилоти, ҳам тадбиркорларнинг талабига мос эмас. Шу муносабат билан ҳар томонлама янгиланган Божхона кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Мамлакатимизда 5 мингдан зиёд ишчиси бор, йиллик даромади 1 триллион сўмдан ошган, камида 100 миллиард сўм солиқ тўлаётган 142 нафар “чемпион” тадбиркорлар пайдо бўлди.

Бу корхоналар энг илғор технологиялар ва янгича бошқарувни жорий этган, ўзлари арзон ресурс олиб келаяпти, кредит ва солиқни ўз вақтида тўлаяпти, муддати ўтган қарзи йўқ.

Муҳими, улар ҳар куни янгиликка интилиб, изланишдан тўхтамаяпти. Улар кўп тармоқли корпорацияга айланиб, ёндош соҳалар ривожига ҳам катта ҳисса қўшаяпти.

Президент бошқа салоҳиятли тадбиркорларни ҳам қўллаб-қувватлаб, “чемпион” тадбиркорларни кўпайтириш кераклигини таъкидлади.

Бундай тадбиркорларга ер ва бинони тўғридан-тўғри бериш, давлат корхоналарини ҳам узоқ муддатга бошқарувга топшириш, ҳарбий саноат, дронлар ишлаб чиқариш, IT ва сунъий интеллектни кенг ривожлантиришда улар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкинлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Йирик давлат компаниялари трансформациядан ўтиб, ташқи молия бозорига чиқмоқда.

Энди тадбиркорлар ҳам банклар берадиган кредит билан чекланиб қолмасдан, халқаро стандартларга мослашиб, четдан мустақил ресурс жалб қилиш вақти келгани таъкидланди.

Энг муҳими, халқаро молия ташкилотлари бу борада яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр турибди.

Савдо-саноат палатаси халқаро консалтинг компанияларини жалб қилиб, тадбиркорларнинг ташқи молия бозорларига чиқишига кўмаклашувчи марказ очиши муҳимлиги қайд этилди.

Бу орқали келгуси йилнинг ўзида камида 100 та маҳаллий компания халқаро молия бозорлари билан ишлашга ўргатилади.

Facebook|Instagram|X


Келгуси йилда маррани катта олиб, ялпи ички маҳсулотни 120 миллиард долларга, экспортни 30 миллиардга етказиш, инвестицияни 42 миллиарддан ошириш, 5 миллион аҳолини банд қилиш, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинмоқда.

Шу йилнинг ўзида хусусий секторда даромад солиғи тўловчилар сони 365 мингга кўпайди. Кейинги вазифа – уларнинг даромадини кўпайтириб, муносиб ҳаёт кечириши учун етарли шароит яратишдан иборат.

Лекин хусусий сектордаги ишчиларнинг 30 фоизида расмий ойлик 1 миллион сўмдан кам қилиб кўрсатилган. Айниқса, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразмда бу масала жуда долзарб экани таъкидланди. Бу асосан тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида учраяпти.

Бу ҳолатнинг сабаб-омилларини бартараф этиш мақсадида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чоралари ишлаб чиқилди.

Масалан, тўқимачилик ва чарм соҳаларида камида 2,5 миллион сўм ойлик тўлайдиган, 15 фоиз ишчиси эҳтиёжманд оиладан бўлган тайёр маҳсулот чиқарувчи тадбиркорларга енгилликлар берилади.

Бундай корхоналарнинг фойда солиғи ҳам, ишчисини даромад солиғи ҳам 1 фоиз бўлади. Бу имтиёзга жавобан улар 50 минг эҳтиёжманд одамни ишга олади.

Давлат бошқа тармоқлар учун ҳам бу йил тугайдиган имтиёзларни мана шундай ижтимоий мезон билан узайтиришга тайёр.

Facebook|Instagram|X


Умуман, мураккаб геосиёсий шароитга қарамай, иқтисодиётимиз 6,3 фоизга ошиб, 111 миллиард доллардан кўпайгани таъкидланди.

Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасига 38 миллиард доллар инвестиция кирди, экспорт 26 миллиард доллардан ошди.

Очиқ мулоқотда кўп тадбиркорлар ўзига ижтимоий масъулият олиб, эҳтиёжманд одамларни ишли қилишга тайёр эканлигини билдирган эди.

Ўтган қисқа вақт ичида тадбиркорлар 387 минг камбағал оила аъзолари ва 40 минг ногиронлиги бор одамларни даромадли қилди.

Мамлакатимизда камбағаллик даражаси йил якуни билан 9 фоиздан пасаяди.

Аминманки, ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлигимизни шу суръатда давом эттирсак, келгуси йилларда бу кўрсаткични бемалол 6 фоизга туширамиз.

Шу ўринда, ваъдасини устидан чиқиб, янги қувватлар ҳисобига минглаб иш ўрни яратаётган, замонавий технология олиб кириб, янги ташқи бозорларни забт этаётган, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишига муносиб ҳисса қўшаётган барча тадбиркорларимизга чин дилдан миннатдорлик билдираман
”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X


Ma'rifat Karvoni
Norin tumanida

"Tamaddun, madaniyat va ma'rifat" mavzusida "Ma'rifat karvoni"
ilmiy-ma'rifiy, madaniy targ‘ibot tadbirlari tumandagi 39-maktabda bo‘lib o‘tdi.

Mazkur tadbirlar doirasida hududdagi aholini ma’naviy-ma’rifiy jihatdan qo‘llab-quvvatlash, yosh avlodning intellektual salohiyatini oshirish va ularni zamonaviy bilimlar bilan boyitishga qaratilgan.

Uchrashuvda Xo‘jaqo‘rg‘oncha, Changitma mahalla ahli va ushbu maktabning oʻquvchi yoshlari ishtirok etdi.

Tadbirda tuman Ma'naviyat va ma'rifat markazi rahbari Malika Tadjibayeva, tuman hokimining maslahatchisi Oybek Yoʻldoshevning  mavzuga oid ta'sirli ma'ruzalari tinglandi.

"Ma'rifat karvoni" loyihasi orqali nafaqat yoshlar, balki butun jamiyatni ma’rifat yo‘lida birlashtirish va ularga zamonaviy dunyoqarashni singdirish maqsad qilingan.

Показано 15 последних публикаций.