Насоийнинг ривоят қилган ҳадисида айтилишича,
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида саҳобий Шурайҳ Ҳазромий розияллоҳу анҳу ҳақида сўз кетган эди,
у зот уни «Қуръонни болиш қилиб олмайди», дедилар.
Бу эса Қуръон болишдек бўлиб қолгунча ҳадеб унинг устида ухлайвермайди, балки Қуръоннинг амрларини бажариб, ҳаққини адо этади, ундан ғофил қолмайди, деганидир.
Имом Нававий бир қанча уламоларнинг ҳар етти, олти, беш, тўрт кунда хатм қилишларини айтганлар. Уларнинг аксарияти ҳар уч кунда Қуръонни хатм қилганлар.
Имом Бухорий:
«Ҳар бир хатмдан кейин мустажоб дуо бор»,
дер эдилар.
Рамазон ойида тарғиб қилинадиган амаллардан яна бири истиғфор ва таҳлилни кўп айтиш, умуман, Аллоҳ таолони кўп зикр қилишдир.
Табароний ва бошқалар қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таолони Рамазонда зикр қилган одам мағфират қилинади, бу ойда Аллоҳ таолодан сўраган одамнинг умиди пучга чиқмайди»,
деганлар.
Манба Islom. uz