Репост из: Prizma
Футбол бўйича россия чемпионатини ҳар-ҳар замон кузатиб қоламан. Уёқда ўйнаётган ўзбеклар гол урганида ёки шунга ўхшаш вазиятларни парчаларини кўрганман. Ўйинларни ҳам бир икки марта 15-20 минут кўрганман. Мен бу ерда уларнинг чемпионати савияси ҳақида гапирмоқчи эмасман (савия жиҳатидан дунёдаги ўнталикка кирмаслиги аниқ).
россия чемпионатида стадион атрофида русларнинг Украинага босқини қўллаб-қувватловчи баннерлари жуда кўп, мухлислар ҳам, керак бўлса жамоаларнинг ўзлари ҳам очиқчасига СВО аталмиш босқинни қўллаб-қувватлаб акциялар уюштиришади. Бунга кўзингиз тушиши учун исталган марказий ўйинни кўриш етарли бўлади.
Энг қизиғи, ўзбекистонликларни пули орқали мавжуд бўлган МТРКнинг Спорт канали, ўзбекистонликларнинг пули эвазига шу чемпионат ўйинлари трансляциясини харид қилибди. Бу дегани, ҳали шу пайтгача россия-Украина уруши ёритилмаган МТРК каналларида энди очиқчасига фашизмни қўллаб-қувватловчи лозунглар ва баннерларни кўриб қолишингиз мумкин дегани.
Катта ҳарфли шармандагарчилик.