Нишон тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтдиЖойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида амалга оширилаётган ишларнинг навбатдагиси сифатида, жорий ҳафтада туман халқ қабулхонасида Нишон тумани ҳокими
Ботир Тоғаев ҳамда туман халқ қабулхонаси мудири
Умид Мамашоевлар иштирокида фуқаролар қабули ташкил этилди.
Қабул давомида турли соҳаларга оид муаммолар, жумладан, ер масалалари, уй-жой, иш билан таъминлаш, ижтимоий муҳофаза, таълим ва бошқа йўналишларда фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан масъул ташкилот ва мутасаддалар жалб этилган ҳолда жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, айрим масалалар юзасидан эса тегишли чоралар белгиланди ва назоратга олинди.Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube