O‘TTIZ IKKI TISH
🧠Дедим:- Шунча нозикми у тиш?
Яна шунча қиммат, ўлсин-а!
Деди:- Бу тиш ҳазилакам тиш,
Аллоҳ ясагани-мўъжиза.
Чунки унга нерв киритиб, Жонли , тирик қилолмаймиз биз.
Шунча ўқиб, ўрганган билан Бу иш сирин билолмаймиз биз.
Хуллас, милкнинг тепа-пастига
Укол қилиб суғурди тишни.
https://t.me/nilufar_tohirovna
🦷Тишим оғриб дўхтирга бордим,
Емирилган экан илдизи.
Ўйлаб кўрсам, шу тишларимни эхтиёт қилмаганманман ўзи.
Дўхтир деди:- Суғириб олиб,
Сунъий бир тиш қўямиз энди.
Ундан аввал қолип оламиз,
Ўлчанади бўйи-ю эни.
Бир оқ рангнинг ўзи неча ҳил аввал рангин саралаш керак.
Ундан олдин икки ёндаги Икки тишни аралаш керак.
Араланган икки тишга ҳам
Бирон ғилоф, қопқоқ қиламиз.
Ўз тишингиз рангига мослаб Уччовин ҳам оппоқ қиламиз. Танланг, энг арзони елим тиш,
Энг қиммати садафдир тиниқ.
Ўшанда ҳам бодом чақмайсиз, Йўқса синиб қолади аниқ.
🧠Дедим:- Шунча нозикми у тиш?
Яна шунча қиммат, ўлсин-а!
Деди:- Бу тиш ҳазилакам тиш,
Аллоҳ ясагани-мўъжиза.
Чунки унга нерв киритиб, Жонли , тирик қилолмаймиз биз.
Шунча ўқиб, ўрганган билан Бу иш сирин билолмаймиз биз.
Хуллас, милкнинг тепа-пастига
Укол қилиб суғурди тишни.
Ва дедики : "Ўрни битволсин, Ундан кейин бошлаймиз ишни".
Бир ҳафтада ўрни битди ва
Яна ўн кун қатнадим чидаб. Икки тишни қилиб ярим жон, Битта тишни қўйди тиккалаб.
💉Укол, суғур, чархла, қолип ол, Хизмат хаққи йиғилди бари.
Битта жонсиз тишни ўрнатиш
Бир миллионга келиб тўхтади.
Шунча чиқим , шунча машмаша, Бир сунъий тиш қўймоқ важидан.
🧬 Эй, икки бор тиш чиқарган Зот,
Сен нега хақ сўрамагансан?
Ўзингга ҳамд, бир чақа олмай,
Араламай, чиқармай оҳим,
Ўттиз икки тишни оғзимга
Дурдай териб қўйган,
Аллоҳим!
Ўзингга ҳамдлар бўлсин.
https://t.me/nilufar_tohirovna