Туркияда сохта спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 10 нафарга етди
Бош консулхона барча фуқароларни спиртли ичимликлардан тийилишга ва эҳтиёткорликка чақирди.
Бизни кузатишда давом этинг.
YouTube📹 | Instagram💻 | Telegram📝
Бу ҳақда Истанбул шаҳридаги Бош консулхона маълум қилди.
Қайд этилишича, 15-январ куни Бош консулхонага 4 нафар фуқаронинг (барчаси эркак киши) сохта спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида вафот этгани бўйича мурожаатлар келиб тушган. 14-январ куни 6 нафар фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Бош консулхона дипломатлари ушбу ҳолат юзасидан Истанбул соғлиқни сақлаш, суд-тиббий экспертиза бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Шунингдек, консулхонамизнинг телефон рақамлари орқали келиб тушаётган саволларга жавоб берилмоқда.
Бош консулхона барча фуқароларни спиртли ичимликлардан тийилишга ва эҳтиёткорликка чақирди.
Бизни кузатишда давом этинг.
YouTube📹 | Instagram💻 | Telegram📝