Текширувлар натижасида бош хамшира хонасидан уч-тўрт йил аввал бўлимга текин берилган дорилар , "Альбумин", жаррохлик учун керак бўладиган бошқа тиббий материаллар чиққан.
Беморларга теппа-текин берилиши керак бўлган дори -дармонлар ачиб ётарди.
Вахоланки шу текин дориларни тополмай, пойтаҳт кўчаларида сарсон бўлган, кейин шу шифокорлар билан тили битта бўлган виждонсиз дорифурушларга эланган ота-оналар сон-саноқсиз эдик. Энг ёмони нима биласизми? Шу дорилар "йўқлигидан" юзлаб болалар ўлиб кетишганди.
Ўша кунлари бош ҳамширадан смс олдим;
Смснинг ярми хақорат ва нафрат бўлса, ярми "Аллох борку" деган ибораларга қоришиб кетган қаргишлар эди. "Болангга қараганимизга асло рози эмасмиз" деган жумла эса бомба эди.
Ўшандаги ахволимни бир кўрсангиз эди. Ҳар бир муолажасини пора эвазига бажарган ҳамширанинг тили бўлим бошлигиникидан ҳам узунроқ экан. Шундоқ ҳам азобланиб ётган мурғак боламни қаргаетган вахшийни, шайтонни нима деб аташни билмадим. Ҳукмини Аллохга қолдирдим.
Хозир болам бошқа тиббиёт марказида даволаняпди.
Аввалги хона шифокоримиз ёзган бир доридан нуридийдам эрталабгача қусиб чиқарди. Янги дўхтир дорини кўриб қолиб, ранги оқариб кетди ва буни ким буюрганини сўради.
Чуқур хўрсиниб, йиглаб юбордим. Ишонасизми, хатто гапиришга холим қолмаганди...
-Ўглингизнинг ахволи қанақа- дедим юрак ютиб.
-Анча анча яхши. Семириб , чиройли бўлиб қолган. Захил дўхтир айтган йигирма кундан йигирматта эмас, кўпроғи ўттиёв. Худога шукур, тупроқ устида. Яшаяпди. Нафас оляпди...
Ха, яна бир гап: Қувилган жойимизда химия учун фақат Хиндистон дориларини қуйишарди. Уни ҳамма ота -онага таниш бўлиб қолган дорихонадан олиб келиб берардик. Кейин билсам дорилар обдон айлантирилар экан.
Бу шифохонада эса имкон борича Хиндистонникини ишлатишмас экан. дўхтир "Болангиз яшашини хохласангиз Изроилникини топинглар" деб очигини айтади...
Айтиб берганларимни ёзасиз-а опа.
-Албатта! Сиз айтган дўхтирни жуда яхши танийман. Балки мени ҳам танир. Чунки ўғлим худди ўша бўлимда ётган. Сизга қилган муомаласини менга ҳам қилган...
Худди сиз каби шикоят қилган оналар эса жуда кўп. Фақат жудаям қўрқишади. "Барибир болам ўшанинг олдига борадику" дея хуқуқ- тартибот органларига мурожаат қилишмайди.
-Мурожаат қилганлари билан фойдаси йўқку. Хақиқат ҳам йўқ. Мен кўрсатган далиллар билан бўлим бошлиги лавозимидан олиниши эмас, қамалиши керак эди. Ишлаб юрибдику. Яқин орада ўз ўрнига тикланиб қолса ҳам ажаб эмас. Кейин...ёзган постларингизни ўқийман. Қанчасининг башарасини очиб ташладингиз. Аммо ҳаммаси ўз жойида. Худди устимиздан кулгандай қингир ишларини давом этишяпди. Болалар эса ўлиб кетяпди опа...
Ҳаелим бот-бот узундан-узун номи умид уйготган ўша машъум даргоҳга кетади. Мен у ердаги барча дўхтирларни ёмонотлиқ қилишдан йироқман. Балки яхшилари ҳам кўпдир. Бироқ, бизга яхшиси учрамади. Ўша воқеалар тушимга кириб қолса сесканиб уйгониб, боламни қучоқлайман!
-Боланг нари борса йигирма кун яшайди! -деган ҳукм миямни пармалай бошлайди.
Ўз уйидан хайдагандай қувгин қилган бўлим бошлигининг қиефасини қиёматда ҳам унута олмайман. У яна қанча мендай онани қон қақшатди?!
Биламан, 3-4 босқичда аниқланаётган саратон енгил дард эмас. Касаллик хақидаги маълумотларни ўқийвериб профессор бўлиб кетдим. Беморларнинг яшаш давомийлигини ҳам биламан. Бу сохада ишлаётган шифокорларга ҳам осон тутмайман.
Бироқ, ширин сўз ҳам ярим давоку , тўғрими? Нахотки боласига қўйилган ташҳисни эшитган захоти "ЎЛГАН" оналарни қайта-қайта ўлдириш дан заррача қўрқишмаса?!
Кўз ешларимни кафтида сидириб, ёногимдан ўпа бошлаган боламга яна ўша саволни бераман:
-Ўғлим, катта бўлсанг ким бўласан?
-Дўхтир!