Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни муборак бўлсин!
Барча о
лима аёлларни, тадқиқотчи қизларимизни, илм-фаннинг турли соҳаларида катта натижаларга эришган ва шу йўлга кириб келаётган опа-сингилларимизни Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни билан табриклаймиз!
Бугунги кунда олий, ўрта махсус ва касбий таълим тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг қарийб
48 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Улар орасида 7
37 нафар фан доктори, 4 652 нафар фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) мавжуд. Шунингдек,
илмий унвонларга эга аёллар сони
3 770 нафарни ташкил этади.
Олий таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида ҳам хотин-қизлар муносиб ўрин эгаллаган. Хусусан,
7 нафар аёл ректор, 45 нафар проректор, 70 нафардан зиёд хотин-қизлар факультет декани сифатида фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, мамлакатимизда
13 214 нафар хотин-қиз олий таълимдан кейинки таълим босқичида таҳсил олмоқда. Бу эса умумий изланувчилар сонининг
50 фоизини ташкил этади.
Хотин-қизларнинг изланишлари, кашфиётлари ва инновациялари инсоният тараққиёти учун бебаҳо аҳамият касб этмоқда.Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги жамоаси аёл тадқиқотчиларни ушбу сана билан чин дилдан табриклайди! Янги
ютуқлар, илмий муваффақиятлар ва кашфиётлар сизларнинг ҳамроҳингиз бўлишини тилаймиз. Илм-фан соҳасидаги меҳнатингиз ёш авлод учун намуна бўлиб, уларни янги марралар сари илҳомлантирсин!
Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova