Шу билан биргаликда жамоат транспортини жозибадорлигини ошириш натижасида шахсий автомобиллардан фойдаланишни камайтиради ва шаҳарлар ичида ҳаракатланишни янада енгиллаштиради ҳамда йўллардаги тирбандликларни камайтиради.
Жамоат транспортидан фойдаланиш арзон ва қулай бўлганлиги ахолининг кенг қатламига мосдир. Унинг иқтисодий фойдаси ва самарадорлиги ҳам юқоридир. Жамоат транспорти энергияни камроқ сарфлайди, бу эса мамлакат иқтисодиётига сезиларли даражада ижобий таъсир кўрсатади.
Бу борада хориж тажрибасига келадиган бўлсак, жамоат транспорти соҳасида ривожланган мамлакатлар тажрибаси муҳим хисобланади. Масалан, Япония тажрибасига эътибор қаратадиган бўлсак, мамлакатда тезюрар поездлар ва самарали автобус тизимини жорий қилиш орқали автомобильга бўлган эҳтиёж камайтирилган. Автомобильлар ҳаракатини минимал даражага туширишга эришилган.
Европа давлатлари тажрибасига келсак, йўловчилар учун барқарор транспорт халқалари яратилган. Масалан шаҳарларда велосипед ва жамоат транспорти биргаликда қўлланилиб, интеграция қилинган. Бунинг натижасида барча қулайликлар яратиш билан биргаликда экологик мувозанат таъминлашга эришилганлигини гувохи бўламиз.
Сингапур давлатининг бу борадаги тажрибасига ҳам эътибор қаратсак, иқтисодий рағбатлар ва кўрсатмалар орқали жамоат транспорти биринчи ўринга қўйилганлигини кўришимиз мумкиндир. Бунинг натижасида эса атроф-муҳитга кўрсатилиши мумкин бўлган кўплаб салбий оқибатларни олди олиниб келинмоқда. Шунингдек Сингапурда жамоат транспортининг юқори қамрови орқали тирбандлик муаммосини минимал даражага туширишга эришилган.
Мамлакатимизда ҳам сўнги йилларда жамоат транспортидан фойдаланишни самарали йўлга қўйиш борасида ҳам ижобий ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Энг аввало ахолига қулайликлар яратиш мақсадида шаҳарлар ичида ахоли яшаш пунктларини қамраб оладиган янги йўналишлар йўлга қўйилаётганлиги ҳамда электробуслар олиб келиниб, халқимиз хизматига сафарбар этилаётганлигини ҳам айтиб ўтиш муҳимдир.
Шу билан биргаликда мамлакатимизда транспорт воситаларни кундан кунга кўпайиб бораётганлиги турли кўринишда тирбандликларни юзага келтирмоқда. Бу эса олдимизда яна амалга оширилиши муҳим бўлган вазифалар мавжудлигини кўрсатади. Бундай вазиятларда ахолига хизмат кўрсатадиган жамоат транспорт воситаларини янада жозибадорлигини ошириш, ахоли яшаш пунктларини тўлиқ қамраб олиш ҳамда жамоат транспортини ахоли фойдаланиши учун янада қулай йўлга қўйиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш муҳимдир. Шу сабабли ҳам шаҳарларда жамоат транспортини ривожлантириш учун қуйидаги чораларни кўриш зарурдир.
Айниқса атроф-муҳитга зарарли таъсири кам бўлган трамвай, троллейбуслар ва метро тармоқларини янада замонавий ва қулай холда кенгайтириш мақсадга мувофиқдир. Шу билан биргаликда шаҳар ичида қатновларни амалга ошираётган жамоат транспорт воситаларини тўлиқ электробусларга алмаштириш, шаҳарлараро жамоат транспорти қамровини янада кенгайтириш ва фуқаролар учун қулайликларни ошириш зарурдир. Шунингдек, соҳага замон талабларидан келиб чиқиб, рақамли технологияларни жорий қилиш муҳимдир. Масалан, йўналишларни оптималлаштириш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Хулоса ўрнида айтиб ўтиш керакки, жамоат транспортини ривожлантириш нафақат фуқароларнинг хаёти учун қулайликлар яратади, балки она табиатимизни асраб-авайлашда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Ушбу йўналишдаги ҳаракатлар нафақат ҳозирги авлод, балки келгуси авлодлар учун ҳам экологик барқарорликни таъминлайди. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, жамоат транспортига эътибор қаратиш, қулай шароитларни жорий этиш мамлакатнинг табиатини муҳофаза қилиш ва иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.
Бу масалада давлат, жамоат ташкилотлари ва ҳар бир фуқаро ҳамкорликда иш олиб бориши зарурдир. Бу бордаги ҳар бир ижобий ташаббус она табиатимизни асраб авайлаш ва уни келажак авлодаларга софлигича қолдириш учун қўшилган ҳиссадир.
Юсупов Наврўзбек Мукимжонович –
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Экологик партия фракцияси аъзоси
@navruzyusupov