Жамоат транспортини ривожлантириш ва жамоат транспорти қамровини ошириш: Экологик барқарорликнинг биринчи омили
Бугунги кунда дунёда экологик муаммолар инсоният олдида турган энг муҳим ва долзарб масалаларидан бирига айланиб бормоқда. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, табиий ресурсларни беэътибор сарфланиши, биохилмахилликнинг йўқолиб бориши каби муаммолар глобал миққиёсида катта хавф туғдирмоқда. Шунингдек иқлим ўзгаришлари ва табиий офатлар ҳар бир мамлакат ва унинг фуқаролари учун хавотир манбаига айланиб бормоқда.
Экологияни асраш нафақат хозирги авлод, балки келажак авлодлар хаётини сақлаб қолишнинг энг асосий манбаи хисобланади. Атроф-муҳитнинг ва ҳавонинг тозалиги, сувнинг софлиги инсон саломатлигининг асосидир. Шундай экан бугун барча соҳаларни экология билан узвий равишда ривожлантириш муҳимлигини хаётнинг ўзи тақазо этмоқда.
Атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни тахлил қиладиган бўлсак, атмосфера хавосига антропоген ва техноген таъсири остида чиқарилаётган чанг ва зарарли моддаларнинг ортиб бориши табиатга сезиларли даражада салбий таъсирини кўрсатмоқда. Айниқса замонавий дунёда урбанизация жараёнлари шиддат билан кечмоқда. Катта шаҳарларда аҳоли сонининг ўсиши, инфратузилманинг танқислиги, транспорт воситалари сонининг кўпайиши глобал экологик муаммоларни кучайтирмоқда. Шундай бир шароитда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш нафақат шаҳарлар ҳаётини енгиллаштиради, балки табиий ресурсларни тежаш, чиқиндиларни камайтириш ва атмосфера ҳавосини ифлосланишдан ҳимоя қилиш каби экологик вазифаларни ҳам ҳал қилади.
Бугунги замонавий шаҳарлар тараққиёти жамоат транспортини самарали ташкил қилишга бевосита боғлиқдир. Жамоат транспорти нафақат фуқаролар учун қулайлик яратиш, балки экологик барқарорликни таъминлашда ҳам ҳал қилувчи омиллардан бири ҳисобланади.
Келинг жамоат ва шахсий транспортларнинг экологик аҳамияти, унинг қамровини ошиши орқали шаҳарларнинг экологик вазиятига таъсирини таҳлил қилиб кўрсак.
Аввало айтиб ўтиш жойизки, шахсий автомобилнинг кўпайиши атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатади. Жумладан, автомобиллардан чиқувчи СО2 ҳажми ва унинг иштирокидаги хавога кўтарилаётган чанг ва зарарли моддалар глобал иқлим ўзгаришининг асосий сабабларидан бирига айланиб бормоқда. Сабаби хар йили мамлакатимизда ўртача 1 млн 300 минг тонна чанг ва зарарли моддалар хавога ташламалар сифатида чиқаётган бўлса, тахлиллар шуни кўрсатмоқдаки ушбу ташламаларнинг 60 %га яқини автотранспорт воситаларига тўғри келмоқда.
Шу билан биргаликда кўп сонли автомобил ҳаракатидан келиб чиққан шовқин йирик шаҳарларда инсон саломатлигига салбий таъсир қилади. Биргина Тошкент шахри мисолида айтадиган бўлсак, шаҳарнинг ўзида 700 минга яқин автотранспорт воситалари мавжуд бўлиб, ҳар куни мамлакатимиз худудларидан яна қўшимча равишда 300 минга яқин транспорт воситалари ташриф буюриб, жами 1 млн дан ошиқ транспорт воситалари ҳаракатланади. Бу эса бир вақтнинг ўзида пойтахтимиз Тошкент шаҳрининг хавосини ўзгариб боришига таъсир кўрсатмоқда.
Жамоат транспортининг экологик аҳамиятига келадиган бўлсак, жамоат транспорти экологик муаммоларни камайтиришда самарали восита бўлиб хизмат қилади. Айниқса шаҳарларда жамоат транспорти тармоғини янада кенгайтириш қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилади ҳамда экологик афзалликларни юзага келтиради. Энг аввало жамоат транспорти кам ифлосланган муҳитда ҳаракатланиш имконини яратади, бу эса ахолининг умумий саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Жамоат транспорти қамровини оширишнинг яна бир аҳамиятига эътибор қаратсак. Биргина автобусда бир вақтнинг ўзида 50–70 кишини ташиш имконияти мавжуддир. Бу билан эса 50 автомобиль ҳаракатининг олдини олишга ва шунча автомобилдан чиқадиган газлар миқдори камайтиришга эришилади.
Шунингдек, Кўплаб одамларни жамоат транспортида ташиш атмосфера хавосига турли чанг ва зарарли чиқиндиларни чиқишини сезиларли даражада камайтиришга ва хаво ифлосланишини олдини олишга эришилади.