Навоий шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Х.Норқобилов томонидан миграциядан қайтган ишсиз фуқаролар билан учрашув ўтказилди.
Унда, Халқ қабулхонаси, Навоий вилояти Харбий прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг Навоий шаҳар бўлим бошлиқлари, ташкилотлар ҳамда маҳалла еттилиги иштирок этишди.
Учрашув жараёнида, миграциядан қайтган фуқароларнинг 19 та мурожаатлари кўриб чиқилди.
Ушбу мурожаатларнинг 4 таси жойида қаноатлантирилган бўлса, 3 тасига қонуний тушунтиришлар берилди ва кўриб чиқилиши муддат талаб этиладиган 12 та мурожаатларининг ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, миграцияда юрган 11 нафар ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилиб, унда ёшларнинг мавжуд муаммолари, турмуш тарзи ва оилавий аҳволи ўрганилди.
Тадбир якунида, сектордаги маҳаллалар еттилиги иштирокида миграция, бандлик ва камбағал оилалар билан ишлаш аҳволи муҳокама қилинди.