Навбаҳор янги мавсумда уй ўйинларини Намангандаги Марказий ўйингоҳда ўтказиш учун шартли равишда рўйхатдан ўтди
11 декабрь куни ОАВ билан бўлиб ўтган мулоқот давомида Лига стадионлар масаласига алоҳида урғу берган бўлиб, Намангандаги Марказий стадионида айрим муаммолар борлигига тўхталганди.
Намангандаги стадион майдони 2018 йил Лига талаб қилган кўринишга келтирилган. Бироқ ҳозирга келиб майдон парвариши масаласида Лигада хавотирлар мавжуд. Суперлиганинг сўнгги мавсуми охирига келиб майдонда толиқишлар мавжуд эканлигини барча кўрди.
Мазкур ойда Лига раҳбарияти Наманган вилояти ҳокими билан учрашув ўтказган бўлиб, унда Марказий стадион ҳолатини яхшилаш масаласида сўз борган. Навбаҳор майдон парваришига жиддий эътибор қаратиш, бу масалага етарлича маблағ ажратиш масалалари муҳокама қилинди. Муаммога тўғри ёндошса, стадион яна аввалги ҳолатига қайтишига шубҳа йўқ. Ишонамизки, Навбаҳор бунга ечим топа олади.
Шундан келиб чиқиб, Лига стадионни шартли равишда рўйхатдан ўтказмоқда. Ташкилот ҳамкорлик қилаётган мутахассислар маҳаллий агрономлар билан кўнгилли сифатида ҳамкорлик қилиш ва майдонлар парвариши масаласида барча маслаҳатларни бериб боришга тайёр.
⚽️ @NAVBAHORNEWS