Инсонни дарахт деб тасаввур қилсак, унинг иккита ўқ илдизи бўлади. Бири — ақл. Бири — юрак.
Нуқул ақл деган илдиз озиқлансаю, юрак деган илдиз қуриб қолса, одам ақлли манқуртга айланиши мумкин.
Нуқул юрак деган илдиз озиқлансаю, ақл деган илдиз қуриб қолса, одам довдир-девонага айланиши мумкин.
Ақлни илм бойитади: илмий китоб ўқиган одамнинг ақли тўлишади. Юракни санъат бойитади. Мусиқа тинглаган, концерт томоша қилган одамнинг қалби бойийди. Ақлни ҳам, юракни ҳам баравар бойитадиган биргина куч бор. Бу кучнинг номи — адабиёт! Бадиий асар ўқувчининг онгига таъсир қилади. Бироқ қалби орқали таъсир қилади.
Дунёда бундан зўр мўъжиза йўқ!
Ўткир Ҳошимов.
@bahtlim
@nargiza_haydarova