Кимнинг гуноҳи у кўчада турган,
Эшигим қоқади ишқ деган туйғу.
Уйимга ўрнашиб олган қачонлар,
Кулгулар ўрнини эгаллаб қайғу.
Кимнинг гуноҳи у, кимнинг гуноҳи,
Наҳотки ишқ бўлса шундай гуноҳкор.
Наҳотки қирқдан ўтган пайтимда,
Кимнидир меҳрла севсам-а такрор.
Зил-замбил тақдирнинг юки хўп оғир,
Бир ўзим кўтарсам етмайди кучим.
Севги бу хиёнат севги бу азоб,
Севмаслик севмаслик гўёки бурчим.
Эшигим олдида йиғлаб турар ишқ,
Қўлидан тутмоққа келади орим.
Сен бошқа эшикни қоқгин эй севги,
Куз келган дилимдан кетган баҳорим.
Наргиза Ҳайдарова
@nargiza_haydarova
Эшигим қоқади ишқ деган туйғу.
Уйимга ўрнашиб олган қачонлар,
Кулгулар ўрнини эгаллаб қайғу.
Кимнинг гуноҳи у, кимнинг гуноҳи,
Наҳотки ишқ бўлса шундай гуноҳкор.
Наҳотки қирқдан ўтган пайтимда,
Кимнидир меҳрла севсам-а такрор.
Зил-замбил тақдирнинг юки хўп оғир,
Бир ўзим кўтарсам етмайди кучим.
Севги бу хиёнат севги бу азоб,
Севмаслик севмаслик гўёки бурчим.
Эшигим олдида йиғлаб турар ишқ,
Қўлидан тутмоққа келади орим.
Сен бошқа эшикни қоқгин эй севги,
Куз келган дилимдан кетган баҳорим.
Наргиза Ҳайдарова
@nargiza_haydarova