Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қалбимнинг тубида шундай жой борки,
Мен унга на, тегиб на етолмайман.
У фақат меники, умиддир номи,
Уни ҳар лаҳзада тарк этолмайман.
Қалбимнинг тубида яшайди умид,
Ҳар тонг у бағримда, очилар гулдай.
Йиғласам кўзимдан тўкилар олов,
Умидим сочилар атрофга кулдай.
У фақат меники ўзимникидир,
Ҳеч кимнинг қўлига тушмайди зинҳор.
Умидим сўнмаса, орзулар келар,
Орзулар бахт олиб келади такрор.
Қалбимнинг тубида шундай умид бор,
Мен уни шеърларим сатрига сочдим.
Ҳар тун уни асраб қалбимга кўмиб,
Ҳар тонгда янгидан саҳифа очдим.
Муҳими шу умид учқуни қалбда,
Чақмоқдек кўксимда чақади чақин.
Мен умид қиламан, умид қиламан.
Энг бахтли кунларим нақадар яқин.
Наргиза Ҳайдарова
@nargiza_haydarova
Мен унга на, тегиб на етолмайман.
У фақат меники, умиддир номи,
Уни ҳар лаҳзада тарк этолмайман.
Қалбимнинг тубида яшайди умид,
Ҳар тонг у бағримда, очилар гулдай.
Йиғласам кўзимдан тўкилар олов,
Умидим сочилар атрофга кулдай.
У фақат меники ўзимникидир,
Ҳеч кимнинг қўлига тушмайди зинҳор.
Умидим сўнмаса, орзулар келар,
Орзулар бахт олиб келади такрор.
Қалбимнинг тубида шундай умид бор,
Мен уни шеърларим сатрига сочдим.
Ҳар тун уни асраб қалбимга кўмиб,
Ҳар тонгда янгидан саҳифа очдим.
Муҳими шу умид учқуни қалбда,
Чақмоқдек кўксимда чақади чақин.
Мен умид қиламан, умид қиламан.
Энг бахтли кунларим нақадар яқин.
Наргиза Ҳайдарова
@nargiza_haydarova