Орзуларим қанотин қоқиб,
Турналардек кетдилар учиб.
Мен-чи ҳануз, бахтга ташнаман,
Армонларнинг бўйнидан қучиб,
Сукут сақлаб ўтмоқда умрим,
Денгизлардек қолганман музлаб.
Совуқ қишнинг, қаҳратонидан,
Баҳоримни келганман излаб.
Унутмайман унутмайман ҳеч,
Кўзларингиз қораларини.
Хотиралар тирнайди бир бир,
Юрагимнинг яраларини.
Осон экан унутмоқ деманг,
Асрларга татийди куним.
Мен севишдан чарчамадим ҳеч,
Ҳижрон эса бермасди тиним.
Унутмоққа етмади кучим,
Қаҳратонда қолган лоламан.
Афсонавий Қақнус қуш каби,
Ўзим ўчиб, ўзим ёнаман.
Наргиза Ҳайдарова.
Санкт Петербург.
https://t.me/NargizaHaydarova
@nargiza_haydarova
Турналардек кетдилар учиб.
Мен-чи ҳануз, бахтга ташнаман,
Армонларнинг бўйнидан қучиб,
Сукут сақлаб ўтмоқда умрим,
Денгизлардек қолганман музлаб.
Совуқ қишнинг, қаҳратонидан,
Баҳоримни келганман излаб.
Унутмайман унутмайман ҳеч,
Кўзларингиз қораларини.
Хотиралар тирнайди бир бир,
Юрагимнинг яраларини.
Осон экан унутмоқ деманг,
Асрларга татийди куним.
Мен севишдан чарчамадим ҳеч,
Ҳижрон эса бермасди тиним.
Унутмоққа етмади кучим,
Қаҳратонда қолган лоламан.
Афсонавий Қақнус қуш каби,
Ўзим ўчиб, ўзим ёнаман.
Наргиза Ҳайдарова.
Санкт Петербург.
https://t.me/NargizaHaydarova
@nargiza_haydarova