Бунёдкор аёллар кашф этилмоқда
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган шаҳар Кенгаши томонидан Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Наманган вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, “Тадбиркор аёл” халқаро ассосацияси вилоят бўлими масъуллари ҳамда Наманган вилоятидаги олийгоҳ талабалари иштирокида “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олганлар Наманган вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази директори Наргиза Ибрагимова, “Тадбиркор аёл” халқаро ассосацияси вилоят бўлими раҳбари Л.Абдухалимова ҳамда Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати С.Гаппаровалар хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, аёлларни кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик соҳаларига кенг жалб этиш, шунингдек, бугунги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини жамиятимизнинг илғор қатлами бўлмиш хотин-қизларга етказиш, уларнинг тажрибасини оммалаштириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири эканлигини таъкидлашди.
Якунида тадбиркорлик фаолияти билан қизиққан хотин-қизларга бу масалада ҳар қандай кўмакка тайёр эканликларини билдиришди.
https://t.me/namuzlidep_uz