Яхши қўшничилик муносабатлари қардош халқларимиз манфаатларига хизмат қилади
Ўзбек ва қирғиз халқлари азалдан яқин дўст, аҳил қўшни, стратегик ҳамкор сифатида бир-бирига таяниб келган. Қирғизистон Ўзбекистоннинг энг яқин қўшниси ва ишончли ҳамкори ҳисобланиб, икки халқнинг тарихи ва маданияти бир-бири билан узвий боғлиқ. Бу боғлиқлик борган сари мустаҳкамланиб бораётгани қувонарли.
Бугун, 5 февраль куни “Саванна” халқаро туризм ва транспорт компанияси ташаббуси билан вилоятда ягона бўлган “Косонсой” – “Ош” йўловчи ташиш маршрути йўлга қўйилди. Эндиликда Косонсой чегара постидан Ош марказига, Ошдан эса Косонсойга доимий равишда қулай нархларда автобуслар қатнови амалга оширилади.
Маршрутнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуриддинов, туман ҳокими Д.Қодиров, икки қардош халқ вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Биринчи рейсда Ош шаҳридан туманга келган қирғизистонлик меҳмонлар ушбу қулайлик ҳақида таасурот ва қувончларини яшириб ўтирмадилар.
- Халқаро қатновларда ҳамкорликни йўлга қўйганимиз халқларимиз бирдамлиги, туманимиз ривожи ва туризм гуллаб-яшнашига хизмат қилади, - дейди “Саванна” компанияси директори Р.Мақсудов.