Ахсикентнинг овози дунёга таралмоқда | Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Нуриддинов бошчилигидаги делегация вилоят туристик ва инвестициявий салоҳиятини тарғиб этиш, 64-Халқаро гуллар фестивали ва Ахсикент археология паркида амалга оширилаётган ишлар тақдимоти бўйича Европанинг бир қатор давлатларида Road Show ўтказиш мақсадидаги сафар тараддудини кўрмоқда.
2025 йилнинг 20 февралидан 20 мартига қадар давом этадиган сафарда Венгрия, Австрия, Польша, Германия, Швейцария, Франция, Туркия давлатларига ташриф буюрилиб, HungExpo, ITB Berlin халқаро туризм ярмаркаларида иштирок этиш, юқоридаги мамлакатлар пойтахтида тарғибот тадбирлари, Ахсикент археология парки китоби тақдимоти, етакчи музейлари билан ҳамкорлик ўрнатиш кўзда тутилган.
Хориж сафари олдидан Ахсикент археология парки масъуллари Тошкентда бўлиб, бир неча самарали учрашувлар ўтказишди.
ЎзРФА «Фан» нашриёти директори Элёр Мурод билан «Ахсикент археология парки» китобининг янги нашрини 64-Халқаро гуллар фестивалига монанд ҳолда тайёрлаш, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бош режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳайдарали Қосимов ва Ўзбекистон давлат мусиқали комедия театри директори Абдусаид Ғаниевлар билан Ахсикент ҳақида тарихий опера саҳналаштириш, Хитой ижтимоий фанлар академияси олимлари билан янги бошланажак қазишмалар ҳақида фикр алмашилди.
Бобурнома асарининг 1948 йилда чоп этилган нодир нашри тадқиқоти бўйича Туризм қўмитаси масъул ходимлари Бегзод Юсупов ва Мирвоҳид Мирҳокимовлар билан биргаликда янги тадқиқот ва экспедицияга асос солинди. У Бобурномани Деҳли, Лоҳур, Истанбул, Лондон ва Тошкент нашрларини қиёсий ўрганади ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур изидан сайёҳлар учун турпакет ташкил этади.