Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистондаги биринчи археопарк - Ахсикент | Наманганнинг Ахсикент ёдгорликлари фанда яна бир муҳим илмий янгиликни очиб берди
Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази директори, археолог Фарҳод Мақсудов бу ҳақда "Қурултой" подкастида маълумот тақдим этди
Гап шундаки, ЎзРФА Миллий археология маркази профессори, Ахсикент комплекс экспедицияси раҳбари Абдулхамид Анарбоев ва Россия Фанлар академияси Ер физикаси институти профессори, геология минерология фанлари доктори Андрей Корженковлар Ахсикентда ёдгорликнинг зилзила сабаб ундаги ёриқларнинг тузилиши, кўриниши асосида жуда ҳам қадимги даврда зилзилаларнинг аниқ бир қайси вақтда содир бўлганини тиклаб чиқишган.
Кейинги тадқиқотларда бу каби жуда қимматли маълумотлар асосида минтақада зилзилаларнинг такрорланиш циклик даврларини чуқур таҳлил қилиш ва пировардда унга қараб, эҳтимолий зилзилаларни прогноз қилиш мумкин бўлади.
2024 йил декабрида нашр қилинган "Сейсмическая опасность Ферганской долины: Археосейсмологические данные" китобида археология фани соҳасида янги йўналиш археосейсмология тадқиқотлари орқали Фарғона водийси қадимги шаҳарларига ернинг тектоник харакатлари, яъни зилзилаларнинг таъсири илмий асосда ёритиб берилган. Китобда сўнгги беш йилда олиб борилган тадқиқотлар ҳақида фикр юритилган.
Тез орада Наманган вилояти ҳокимлиги ва Миллий археология маркази билан ҳамкорликда ушбу китоб тақдимоти ўтказилади.