Наманган давлат университети Ўзбекистон-Малайзия халқаро таълим форуми доирасида Malaya университети билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади
Малайзиянинг Перак штатида бўлиб ўтиши кутилаётган «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда олий таълим соҳасидаги имкониятлар ва ташаббуслар» мавзусидаги Биринчи Ўзбекистон-Малайзия таълим форуми доирасида Наманган давлат университети делегацияси ва университет ректори Собитхон Турғунов Малайзиянинг бир неча университетларига ташриф буюрмоқда.
Malaya университети - шулар жумласидан. Делегация мазкур университетга ташриф буюрди ва унинг фаолияти билан яқиндан танишди.
Делегация вакиллари Malaya университетида табиий фанларнинг ўқитилиши, хусусан, ботаника боғи,
марказлари фаолияти билан яқиндан танишдилар. Факультетлар фаолиятидаги замонавий ёндашувларга алоҳида эътибор қаратдилар.
Ташриф доирасида ҳар икки университет ўртасида шартнома имзоланди. Унга асосан, Malaya университетининг Science (фан) факультети ҳамда Наманган давлат университетининг физика-математика факультети ўртасида профессорлар ва талабалар алмашинуви йўлга қўйилади, табиий фанлар соҳасида қўшма лабораториялар ташкил этилади.
Ҳар икки давлатнинг нуфузли олий таълим муассасалари ўртасидаги мақсадли ҳамкорлик шартномаларининг имзоланиши келгусида Наманган давлат университетининг халқаро доирадаги фаолиятини янада кенгайтиради.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday