Наманганда шаҳарсозлик ва саноат ривожи учун муҳим бўлган омил - оқава сув тармоқлари кенгайтирилмоқда
2024 йилда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш дастури доирасида Наманган шаҳрининг "Дамбоғ" ва Қодир Отамирзаев номли кўчаларида оқава сув тармоқлари тортилмоқда.
Лойиҳа якуни бўйича 56 минга яқин фуқароларимиз оқава сув тармоқларига уланиш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари бу ҳудудларда енгил саноат ва озиқ-овқат саноати корхоналари ривожланиш учун ҳам мос шароит яратилиши назарда тутилган.
Наманган сув таъминоти АЖ Ахборот хизмати.
Каналга уланинг:👉@namangan_shahri

"Келажак мега строй" МЧЖ томонидан "Дамбоғ" МФЙда 2,5 километр узунликдаги оқава сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилаётган бўлса, Наманган шаҳар "Ғишт кўприк" даҳасидан бошланувчи Қодир Отамирзаев кўчаси бўйлаб "Қадамжой" ва "Соҳибкор" маҳаллалари ҳудуди орқали 3,5 километр узунликдаги оқава сув тармоқлари барпо этилмоқда.