#танқид
Ҳар йили 1 октябрь яқинлашса, ўқитувчиларга совға олиш масаласи трендга чиқади. Нима эмиш, ўқувчилар синф раҳбарига совға олиш учун пул йиғаётганмиш... Қанчадан? Йигирма минг ё ўттиз минг... Борингки, ана эллик минг! Буям мажбурий эмас, бермайман деганидан тортиб ололмайди.
Ўртоқлар, миллонер ўқитувчини кўрганмисиз? Балки, бордир, аммо мен кўрмаганман! Бир йилда бир марта болангизнинг устози учун 30 минг берсангиз, нима бўпти!? Нима беради ўзи шу пулга?! Тузукроқ кафега кирсангиз, бир коса овқат бермайди. Аммо шунга ҳам ҳар йили дод-вой!
Бизникилар 20 минг сўмдан йиғаётган экан. 15 нафар ўқувчи 20 минг сўмдан берса, 300 минг сўм пул бўлади. Бечора ўқитувчи то шу 300 минг сўм "унутилгунча биров билиб қолмадимикан, ҳеч ким ҳеч нарса демасмикан, деб жони ҳалак... Ҳимматни баланд қилинг, бу дунёда совға-салом бериладиган зотларнинг аввалида ўқитувчилар туради!
© Алишер Назир
Каналга уланинг:👉@namangan_shahri