Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари Х.Адилов томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси Наманган шаҳар идоралараро штабида ўрганилди
➥ @NAMANGAN_SHAHRI
Батафсил 👇👇👇
https://t.me/+3WWiBFVKOOdmNTMy
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда туман ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликни эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси” ижроси, шаҳар штаби аъзоларининг ўзларига юклатилган вазифаларни бажариши, ҳудудларда айрим тоифадаги шахслар билан профилактик тадбирлар олиб борилиши ва бошқа масалалар муҳокама қилинди
Йиғилиш якунида фаолиятида камчиликка йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилиши юзасидан қатъий огоҳлантирилди
Шаҳар штаби аъзоларига ушбу Қарор ижроси юзасидан иш фаолиятини ташкил қилиш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди
➥ @NAMANGAN_SHAHRI
Батафсил 👇👇👇
https://t.me/+3WWiBFVKOOdmNTMy