Ифлосланишни камайтириш, кам углеродли ривожланиш йўналишида:
1. 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача бўлган даврда чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчилар учун фойда солиғи (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорда белгиланган. 2023 йилнинг 11 ойида ушбу имтиёздан 32,2 млрд сўм фойдаланилган.
2. Коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар (дафн этиш жойлари, маиший, қурилиш ва бошқа чиқиндиларни йиғиш, қайтадан ортиш ва саралаш жойлари, шунингдек чиқиндиларни зарарсизлантириш ҳамда утилизация қилиш жойлари) юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайди. 2023 йилнинг 11 ойида ушбу имтиёздан 287,9 млрд сўм фойдаланилган.
3. 2024 йил 1 январдан бошлаб ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг қатъий белгиланган ставкалари ўртача 12 фоизга индексация қилинди. Шунингдек, кўмирдан фойдаланувчи заводлар учун солиқ ставкасини 50 фоизга камайтириш тартиби бекор қилинди.
4. 2024 йил 1 апрелдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотраспорт воситалари ва тиркамаларининг автомобил йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача табақалаштирилган йиллик миқдорларда йиғим жорий этилди.
5. 2024 йил 1 июлдан бошлаб автомобиль шиналарининг бир донаси вазнидан (кг учун) келиб чиққан ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,3 фоизи (1 020 сўм) миқдорида утилизация йиғими жорий этилди.
Давоми кейинги хабарда 👇