Онажон, борингизга минг шукур...
Мен энг матонатли, энг бардошли, қолаверса, энг меҳрибон онанинг ўғлиман. Онам шундай инсонки, бошқа аёлни „мана шу киши онам бўлиб қолса эди”, – дейишга эҳтиёжим бўлмаган, бўлмайдиям. Онам энг оғир дамларда бизни зулматдан ёруғлик томон етаклаган, нур борлигига, қачонлардир нурафшон тонглар отишига ишонтирган, шууримизга сингдирган буларни. Онам яна жуда меҳнаткаш. Улар уй бекаси, ўқитувчи, новвой ҳамда менинг қаҳрамоним. Биласиз: деярли ҳамманинг ўз қаҳрамони бўлади. Меники онам. Мендаги яхши хислатларда уларнинг заҳмати катта. Ёмон томонларим эса ўзимники. Ўзим сабабчиман.
Аксарият аёллар ўзига оро бериб, жонининг ҳаловатини кўрса, онам ёзнинг чилласида ҳам, қаҳратон қишда ҳам меҳнат қилар – нон ёпар, уч-тўртта молларни эплар, бу ҳам етмагандай тўртта фарзандни оқ ювиб, оқ тарар эди. Баъзан эзилиб кетардим. Онамнинг қийналгани мени еб битирар эди. Баъзилар юзига зарра доғ тушса, ўзларича, хафа бўлишади. Онамнинг қўллари кесилиб-кесилиб кетар, қош-у киприклари тандирда куйиблар қоларди. Шунда ҳам онам нолимас, бизларга ибрат бўларди. Турмуш ўртоғим онамга ўхшашини жуда истайман. Зеро, биз енгил ҳаётни инкор этамиз. Онамдек қаноатлимиз.
✍ Беҳзод Шерзод ўғли
@zuhurot