АЁЛЛАРНИНГ ТАҲОРАТ МАСАЛАСИ
#таҳорат
❓780-CАВОЛ: Эркаклар бавл қилгандан кейин истибро қилишини биламиз. Аёлларга ҳам шундайми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Истибро"нинг вожиблиги фақат эркаклар учундир. Аёллар бавл қилгандан кейин бироз туриб, сийдикдан тўлиқ фориғ бўлгач истинжо қилса бўлади.
و فيها ان المراة كالرجل الا في الاستبراء فانه لا استبراء عليها بل كما فرغت تصبر ساعة لطيفة ثما تستنجي
"Таҳорат масалаларида аёллар ҳам эркаклар кабидир. Илло истибро масаласи бундан мустасно. Чунки, аёллар истибро қилмайди балки, бавлдан фориғ бўлгач (яъни бавлдан тўлиқ фориғ бўлганлигига ишонч ҳосил қилгач)
истинжо қилиши мумкин". (Роддул Муҳтор 1 жилд, 557 бет). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🧕🏻Muslimalar kanali 👈