#Исломий_Шахсиятлар
Ясмин Мужоҳид – Америкалик ёзувчи ва таниқли нотиқ аёл. Асосан руҳий тарбия, шахсий ривожланиш, Ғарбдаги муслималар муаммолари, оилавий муносабатлар ҳақида ёзади ва маърузалар қилади.
Бунинг ижодий фаолияти асосан рақоиқ жанрига тўғри келади. Яъни қалбни ислоҳ қилиш, Яратувчига боғланиш, тафаккур қилиш ва инсон ўзини ўзгартиришга ичидан куч топиш ҳақида сўз юритади. Ҳамма эшитиб фойда олиши мумкин лекин аёллар учун кўпроқ фойдали.
Ўзи ўша моддийлик асосига қурилган жамиятда ўсиб улғайгани учун ўша муҳитда қандай муслима бўлиб қолиш, динини сақлаган ҳолда жамиятнинг бир қисми бўлиш ҳақида ёзади. Оилавий муаммолар ва чигал муносабатлар гирдобида қолиб руҳий азоб чекаётган аёлларга тасалли беради, йўл кўрсатади.
Бу аёл Исломий таълимотлардан олиб гапирсада ўзи олималикни даъво қилмайди. Шунчаки ёзувчи ва оратор деб қараш мумкин. Чин маънода жиддий диний таълим олмаган ва ўзининг даражасини яхши билади. Баҳс-мунозарали мавзулардан тийилади.
Бу аёл психология соҳасида бакалавр ўқиган, Оммавий Коммуникасия ва Журнализм соҳасида магистратурани битирган. Қалами жуда яхши, ажойиб мақолалар ёзиб туради. Huffington Post онлайн газетасида мақолалари чиқиб туради. Бир нечта китоблар муаллифи. "Қалбингни Ислоҳ қил" китоби эса катта муваффақият қозонган. (Ўзбек тилига ҳам таржима қилинди)
Дунё бўйлаб инглиз тилида сўзловчи муслималар орасида катта ҳурмат қозонган. Ҳар йили дунё бўйлаб турли давлатларга сафар қилиб, маърузалар қилади. Британияга ҳам келганда ўндан ортиқ шаҳарларда маъруза қилган. Facebook саҳифасида олти юз мингдан ортиқ обуначиси бор.
Бу аёлнинг катта опаси Далия Мужоҳид ҳам ўта "кучли аёл". Америкада мусулмонлар ҳуқуқи учун курашиб келади. Машҳур радио, газета ва телеканалларда чиқиб экстримист исломофоблар билан каллама калла олишади. Жудаям нуфузли ташкилотларда юқори лавозимларда ишлаган, ўзининг консалтинг фирмасига эга.
Ўзбек муслималари учун ҳам ўрнак бўладиган, йўл кўрсатадиган, маслаҳатлар бероладиган, кенг мушоҳадали ва шижоатли мана шундай илғор аёллар керак. Бир пайтлар Турсуной Содиқова оилавий муносабатлар ҳақида гапириб турарди, ҳозир эса турли психологлар гапирмоқда, алҳамдулиллаҳ илмли аёлларимиз ҳам кўпаймоқда.
Аллоҳ Таоло ўзбек аёлларини ҳам ислоҳ қилсин, мана шундай илғор фикрли аёлларни ўқиб, тинглаб, ўзлари устида ишлашга тавфиқ берсин. Омин.
©Ирода Аҳмед
@Muslim_Mind