ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Кунингиз хайрли кечади. Фақат бир ишга ёпишганча кечга қадар қолиб кетмасангиз бас. Энергетик заҳирангизни нима ишларни режа қилган бўлсангиз, ўшаларга тенг тақсимлашга ҳаракат қилинг. Ишхонангиздаги раҳбарларнинг маслаҳатларига яхшилаб қулоқ тутинг. Муҳаббатда оиласизлар ҳар бир ҳаракатни ақл билан амалга оширишлари керак бўлади. Имкон доирасида танлаганингиз билан муносабатларни илиқлигича сақлаб қолиш пайида бўлинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
29 декабрда барча иллюзияга қоришиқ орзуларни келаси йил учун асраб қўйинг. Вазият шуни тақозо қиладики, уй, оила ва саломатликка алоҳида эътибор билан ёндашишингиз керак бўлади. Муаммоларни четлаб ўтишга ҳаракат қилманг. Барибир фойдаси йўқ. Улар сизни таъқиб этишдан тўхтаб қолмайди. Жуфтингиз билан муносабатларда янги қирралар пайдо бўлганига шахсан гувоҳлик қиласиз. Бу ҳам албатта сизнинг ҳаракатларингиз натижасидир. Омад сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун спорт, югуриш билан шуғулланиш, керагидан кўп таом истеъмол қилиш ва кўп ухлаш сиз учун қатъиян тақиқланади. Мана шунга ўхшаш оддий қоидаларга амал қилсангиз, ортиқча муаммоларга дуч келмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида буюк шахслардан бири билан тасодифан танишиб қолишингиз кутилади. Ишхонангизда мартабангиз ва лавозимингиз ошиши учун хизмат қиладиган ахборотларни ҳам айнан бугун қабул қилиб оласиз.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
29 декабр куни нимани режа қилган бўлсангиз, не ниятда бўлсангиз, барчасига худонинг қудрати билан етасиз иншооллоҳ. Йўлингизга ғов бўлишга шайланган тўсиқлар ўз-ўзидан йўқ бўлади. Бу ҳам сизнинг бугунги ютуғингиз. Кўп вақтингизни компьютер қаршисида ўтириб ўтказишдан сақланинг. Визуал мулоқотларга кўпроқ вақт ажратинг. Жисмоний машқлар бажаришда ҳам эҳтиёт бўлинг. Артериал қон босимингиз сакраш эҳтимоли бор. Парҳез бошласангиз ҳам ортиқчалик қилмасди.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Бугунги кунингиз тўполон билан кечиши кутилмоқда. Ишларни бир-бири билан чалкаштириб юбормаслигингиз, борадиган ерларингизга кечикмаслигингиз сўралади. Олдиндан ўйлаб режа қилган бўлсангиз, бир неча ишни баравар адо этсангиз ҳам ютқазмайсиз. Жуфтингиз билан муносабатларда жанжал келиб чиқишига асло йўл қўйманг. Айниқса, гап талашсангиз-у, сиз айбдор бўлсангиз, ён бериб қўя қолинг. Муросаи мадорага амал қилинг.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
29 декабрда балиқ буржида таваллуд топганлар ишнинг жигарини эзиб ташлайди. Фақат ўша бажараётган ишингизнинг сифатига ҳам эътибор билан ёндашинг. Иш бажаришда асосан тажрибангизга суянинг. Сурункали хасталикка чалинганлар муолажаларда бироз мушкулотларга дуч келишлари мумкин. Врачнинг тавсиясидан четга чиқмасликка ҳаракат қилинг. Ўзингизни эҳтиётланг.