Ўзи нега Аргентина президенти Хавьер Милей ҳақида ёзиб қолдим? Куни кеча унинг асли Тожикистонда туғилган машҳур бир подкастчига берган интервьюси эълон қилинибди (Ботир акага раҳмат!). Ҳозир шу подкастни ҳар хил давраларда қизғин муҳокама қилиб ётишибди, шу муҳокамаларнинг бир учини кўриб қолдим-да (эҳтиёт бўлинг — мен кўрганим муқобил ҳақиқат, манипуляция бўлиши мумкин). Лекин подкастни тўлиқ кўрганимча йўқ, фақат бошини чуқуладим — президент бўлиши арафаси (ёки янаям олдинроқмией) молия-иқтисодиёт йўналишида роса кўп китоб ўқиган экан. Қандайдир мотивацион китобларни эмас, айнан фундаментал асарларни, машҳур, дунё тан олган иқтисодчиларнинг китобларини. Дарвоқе, Милей Аргентина ҳукуматидаги вазирликлар сонини ростдан ҳам қисқартирибди - у президент бўлишидан аввал 18 та вазирлик бўлган экан, ҳозир 9 та қолибди. Соғлиқни сақлаш вазирлигини ҳозирча тугатмабди.