"Ҳаводан" келадиган пуллар (ерости бойликлари масалан) баъзида ривож учун хизмат қилса, баъзида - аксинча - тизимли ислоҳот қилмай ўтириш имконини беради. Бизнинг гастарбайтерлар жўнатаётган миллиардлар ҳам (2023 йилда 12,6 миллиард доллар жўнатишипти) ижтимоий-иқтисодий вазиятни бирмунча баланс қилиб туришга хизмат қилади ва мувофиқ равишда бизнинг сиёсий элитага ёнбошлаааб, ўзи билганича "тасарруф" қилиш имконини бериб келяпти, "мен ўзим биламан нима қилишни, чачиб ташлайман" деб юришга имкон беряпти. Шу гастарбайтерларнинг жўнатмалари бўлмаганда "нимадир" қилиш эҳтиёжи пайдо бўларди, ижтимоий таранглик пикка чиқиб кетарди зотан бунча аҳоли билан.