Кеча ва бугун.
•Кеча хар нарсанинг энг яхшиларини олардим, бугун борига қаноат қилишни ўргандим.
•Кеча тенгқурларим билан кўпрок сухбат қурардим, бугун кексаларга қулоқ тутгим келади.
•Кеча юз йил яшайдиган одамдек юрардим, бугун гуё умримнинг сунгги кунларини кечираётгандекман.
•Кеча насиҳат қилардим, бугун ибрат кўрсатишга интиламан.
Кеча одамларни танкид қилардим, бугун уларни рағбатлантирадиган бўлганман.
•Кеча илмим зиёда бўлишига қизиқардим, бугун борига амал қилишга уриняпман.
•Кеча кўнгилни колдиришдан сира оғринмасдим, бугун кўнгил ололмаётганимдан задаман.
•Кеча хато қилишса, жазолардим; бугун тузатишларига имкон бергим келади.
•Кеча бировнинг жонига тегиб хазиллашишга рағбатим бор эди, бугун бировнинг шанини тўка-диган хазиллардан нафратланаман.
•Кеча инсонларга ишонардим, бугун юрагимни факат Аллоҳга очаман.
•Кеча мени унутганларни эслаб ўкинардим, бугун мени эслаб яшайдиганларни ҳам унутиб қуяётгандекман...
•Кеча бўш вақтимда қиладиган ишларим режасини тузардим, бугун уларни амалга ошириш учун вақт қидиряпман.
•Кеча олимларнинг илмига хавас қилардим, бугун тақводорларнинг амалига мафтунман.
•Кеча Аллоҳдан сўрардим, бугун эса Унинг олдида сўралишим ҳақида ўйлайман.
•Кеча соғиниб яшашни билардим, бугун соғинтириб, узоқлашадиган бўлганман.
•Кеча билганларимни бошкалар ўргансин, дердим; бугун бошқалардан нима ўргансам бўларкан, дейман.
•Кеча ранжитишса, узим хисоб-китоб қилиб олардим, бугун хаммасини Ҳаққа топшириб кетавераман.
•Кеча яшашим кераклигини билардим, бугун ўлим
муқаррарлигини англаганман!
©қалбим сўзлари