МАКТАБ ДАВРИМ
Қадрдон мактабим жонажон мактаб
Бағрингда энг азиз ҳисларим қолди
Шўҳликка беланган болажон мактаб
Сенда болалигим излари қолди
"Бугун мавзу нима, бугун қай сана''
Ҳов ўша дамларга келади қайтгим
Ҳали ҳам ўчмабди турибди ана
Партага ўйилган биринчи севгим
Палаҳмон тошидек ҳар томон учган,
Синфдош қизларим, қалам қошларим
Бугун юрак соғинч шаробин ичган
Мен сизни соғиндим синфдошларим
Ўткинчи дунё бу, ғанимат дунё
Кўрганда ҳол аҳвол сўришиб турсак
Майли бир йилдамас, ўн йилда эмас
Йигирма йилда бир кўришиб турсак
Доим омон бўлинг, доим соғ бўлинг
Мен сизга тилаклар айтгим келади
Ўша қувноқ-қувноқ, беғубор, ширин
Мен ўша дамларга қайтгим келади
ХУРШИД КАРИМ
@xushli
«Ўқитувчи» каналига уланиш учун👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD8vuSxP2ygIKYoEuQ
Қадрдон мактабим жонажон мактаб
Бағрингда энг азиз ҳисларим қолди
Шўҳликка беланган болажон мактаб
Сенда болалигим излари қолди
"Бугун мавзу нима, бугун қай сана''
Ҳов ўша дамларга келади қайтгим
Ҳали ҳам ўчмабди турибди ана
Партага ўйилган биринчи севгим
Палаҳмон тошидек ҳар томон учган,
Синфдош қизларим, қалам қошларим
Бугун юрак соғинч шаробин ичган
Мен сизни соғиндим синфдошларим
Ўткинчи дунё бу, ғанимат дунё
Кўрганда ҳол аҳвол сўришиб турсак
Майли бир йилдамас, ўн йилда эмас
Йигирма йилда бир кўришиб турсак
Доим омон бўлинг, доим соғ бўлинг
Мен сизга тилаклар айтгим келади
Ўша қувноқ-қувноқ, беғубор, ширин
Мен ўша дамларга қайтгим келади
ХУРШИД КАРИМ
@xushli
«Ўқитувчи» каналига уланиш учун👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD8vuSxP2ygIKYoEuQ