Хулосаларим...🌷


Гео и язык канала: Узбекистан, Русский
Категория: Telegram


• 2 Университет бакалаври🎓
• Инглиз тили устозаси
• Шахсий ривожланиш ва илм тағиботчиси
• Офлайн & Онлайн сухбатлар ташкиллаштирувчи
Муаллиф хуқуқи поймол қилинган постларга рози бўлмаймиз❗️
@Xulosalarimga_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Русский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Ассалому алайкум!

Канал фаолияти бир муддатга тўхтайди. Бунинг сабаби эса мақсадлар. Йўлимиз аниқ, мақсадлар қўйилган, энди биздан бор эътиборимизни мана шу йўлга қаратиш талаб қилинябди. Ин Шаа Аллах олдингизга гўзал натижалар билан қайтамиз.

Ўзингизни асранг 🌷
Мехр ила Мохларойингиз🩷

415 0 0 16 26

Аллох куч қувват бериб қуйса кичик-кичик гурухлар хам урушда ғалаба қозона олади, ундан соғ чиқа олади, лекин Аллох қалбларга парда тортиб қуйса, одамлар нафсларига қарши чиқа олмай, кўзлари гувох бўлган нарсага хам ишонмай тураверишади.

Баъзиларимиз бойкотнинг мохиятини англагунимизча, Фаластин ахли ўз иймони билан тарих яратишга улгурди!

Икки дунё хотиржамлиги сизга, гўзал сабр эгалари!
Хулосаларим


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📕 Устозлар томонидан Сийрат илмига оид тавсия қилинган китоблар 👇

1️⃣Тарихи Мухаммадий
2️⃣Шамоили Мухаммадия
3️⃣Ар-Рахикул Махтум
4️⃣Саодат Асри
5️⃣Набавий Тарбия
6️⃣Хадис ва Хаёт 19-жуз, Оламларга рахмат Пайғамбар
7️⃣Нурул-Уйуун
Хулосаларим


🌟 Аллох таоло илмингизни зиёда қилсин!


👍 Эшитилишида оддий эшитилса-да, ўзида лиммо-лим маъноларни жамлайдиган, бир толиб устозидан олиши мумкин бўлган энг гўзал дуо.


Илм, унинг нархи ва закоти

Илмнинг нархи - амалдир, унинг закоти эса - олган илмингизни бошкаларга ургатишдир.
Агар карздор булиб колмай десангиз олаётган илмларингизни уз амалларингиз ила нархини тулаб юринг. Ва агар илм сизда бардавом колишини, олаётган маълумотларингизда барака ва давомийлик булишини истасангиз - уни хеч булмаса биттагина инсонга ургатиб куйинг. #darsdan

Хулосаларим


🧕Танлаган жуфтинггизга қараб никох сизнинг Жаннатингиз ёки Жаханнамингиз бўлади.

Шунинг учун қарорни бир ўзинггиз чиқарманг, истихора орқали Рoббингиз билан маслахатлашинг. У адашмайди.
Хулосаларим


💭 Кимлар учундир яхши бўлишга уруниш умрни зое қилишдек гап. Бунда икки зарар мавжуд, вақтни зое қилиш ва ниятнинг бузуқлиги сабаб савобдан ажраб қолиш. Яхшиси Аллох хузурида энг яхшилардан бўлишга харакат қилинг, У севса, бутун коинот сизни севишни бошлайди!
Хулосаларим


🪷 Мусулмон уммати васат умматидир. Яъни, ўрталикни, муътадилликни лозим тутган, икки йулдан бирига ўта оғиб кетмаган умматдир.

⚖️ Биз учун хар сохада урта меёрликни тутиш лозим. Мисол учун, ғазаб қилишда хам мўътадил бўлган киши доим ютуқда бўлади, чунки, махрамлари мавзусида ғазаби келмаган киши даюс, хар нарсага ғазабланган киши эса ёки иймонида ёки ақлида ноқис хисобланади. Ёки бўлмасам, толиби илмнинг ўз аёллик/эрлик вазифаларидан воз кечиб фақат ва фақат илм билан шуғулланишида уй, фарзандлар, ва бир оиланинг эхтиёжлари жабрликда қолиши мумкин. Миллатнинг барча кишилари фақат ва фақат дин ишлари билан шуғулланишида эса бир ватан номусулмонларнинг қўлида қолиши мумкин.

🏠Унутманг, хар бир сиз масъул бўлишинггиз мумкин бўлган ишнинг хаётинггизда ўз ўрни бўлиши лозим. Аёлмисиз? У холда, уйнинг, ва кийимларнинг тозалигига, фарзандларинггизнинг ва турмуш ўртоғингизнинг эхтиёжларига илминггиз билан бир қаторда алохида вақт ажратишингиз лозим. Ва буларнинг барчасига ниятинггиздан келиб чиқиб дарё-дарё савоблар хам ололасиз🩷
Хулосаларим


🕋 Бир кун келади, бу оламдан бутунлай узилиб, Роббингнинг байти томон йул оласан! .

889 0 13 15 58

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Насиб 🕋
Хулосаларим

814 0 17 1 21

Гўзал хотиралар берувчи ОТАНГ бўлгани - энг кўп шукр айтишинг керак эканлигингнинг исботидир🤍
Хулосаларим


- Агар ўхшамасачи?
- Ўхшасачи? Аллох бежизга қалбимга солмаган, энг камида тажриба билан чиқамиз✅️
Хулосаларим


Сахифадаги маълумотларни энди улашишингиз мумкин :) Муаллифлик хукукига амал қиласиз деган умиддамиз 🌷

Муаллифлик хукуки поймол килинган постларга рози бўлмаймиз!



1k 0 1 19 38

🫀Энг олий мақсадимиз умматни қутқарадиган фарзанд тарбиялаш бўлиши керак!

🍀 Лекин унутмайликки олма дарахтининг тагига олма тушади. Шарафли уммат тарбиялаш учун хам бунга муносиб ота-она бўлишимиз лозим. Жохилият даврида қолиб кетган, илмга дангаса она бўла туриб хеч қачон фарзандимизни хусни хулқлардан, хаққа талпинувчилардан қила олмаймиз.


Қуръон 🤍 - сиз Унинг сўзларини ўзгартира олмайдиган, лекин У сизни бутун хаётинггизни ўзгартириб юбора оладиган бир мўъжизавий Китобдир.

👉Ер юзида Аллохнинг жаннатини излаётган бўлсангиз - Қуръонни тутинг.


Ичимда бир овоз, битта алохида ёпиқ сахифа очиб, ўша ерда подкастчалар ташлаб тур, деяпти 👀 Баъзан миям маълумотларга тулиб кетаётгани учун шеклли)))

833 0 0 13 41

Толибилар ўзлари учун вақт ажратганида: 💄💄🍰☕️

Севимли бренд (golden rose) + севимли маскан (Сафиа) + севимли инсон (яқининг) = энг яхши терапия 🩷


📕 Доим бир иш килишга узингизда етарли куч топа олмаётганингизда мана шу хадисни эсланг:

Набий (алайҳиссалом) марҳамат қилиб дедилар:
«Кучли мўмин кучсиз мўминдан
яхшироқ ва Аллоҳга маҳбуброқдир, лекин ҳар иккисида ҳам яхшилик бор. Сенга фойдали бўлган ишларга ҳарис бўлгин ва (ишингда) Аллоҳдан ёрдам сўрагин, лекин ҳаргиз ожизланмагин!»
(Имом Муслим, Имом Аҳмад
ва Ибн Можа ривояти).


➡️Яхши ишларингизга заифлик килманг, нафсингизни айтганига кириб бир хайрли амалдан кайтманг. Кайтиб эса такдирни айбламанг!


⏰️Бу ишни қилиш учун бўш вақтим бўлмаябтида, деб уни ортга суришдан олдин, инсонда хеч қачон бўш вақт бўлмаслигини, вақт доим тўлиб туришини, балки инсон ўзи нимани мухим деб билса шуни кун тартибига киргазишини эсга олинг. Хақиқий махорат вақти тўғри келиб қолгандагина бир амални бажариш эмас, балки йўқ жойдан вақт топиб, ўша ишни мунтазам амалга оширишдир.

📃12-аср ёзувчиси бўлмиш Ал-Фатх Ибн Хоқон хар лахзадан унумли фойдаланиш учун ўзи билан доим китоб олиб юрган экан. Вақт мана шундай, уни кутилмайди, ундан фойланалади.

Показано 20 последних публикаций.