Ўзбекистонда 2025 йил 1 мартдан бошлаб скутер ва мопедлар учун янги талаблар жорий этилмоқда. Ушбу транспорт воситалари мажбурий равишда давлат рўйхатидан ўтказилиши ва давлат рақам белгиларига эга бўлиши шарт. Шунингдек, уларни бошқариш учун ҳайдовчилар «A» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари лозим.
Рўйхатдан ўтказиш жараёни 2024 йил 26 декабрдан бошлаб Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ)нинг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон бўлимларида амалга оширилмоқда. Барча мопед, скутер ва электроскутерлар 2025 йил 1 мартгача рўйхатдан ўтказилиши керак. Белгиланган муддатдан кейин ЙҲХХ инспекторлари қонунбузарлик ҳолатларига нисбатан чоралар кўрадилар, жумладан, транспорт воситаларини вақтинчалик жарима майдончаларига жойлаштиришлари мумкин.
Рўйхатдан ўтказиш харажатлари тахминан 1 420 000 сўмни ташкил этади, бу суммадан:
32 500 сўм — ариза учун;
562 500 сўм — давлат рақами учун;
262 500 сўм — техник паспорт учун;
562 500 сўм — рўйхатдан ўтказиш учун.
Бундан ташқари, ҳайдовчилик имтиҳонини топшириш (ўқиш харажатларисиз) 1 000 000 сўмдан бошланади.
Ушбу чоралар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва ҳаракат иштирокчиларининг жавобгарлигини ошириш мақсадида жорий этилмоқда.