ЖАННАТ ДАРЁЛАРИ ҚАЕРДАН ОҚИБ ЧИҚАДИ?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва Расулига иймон келтирса, намоз ўқиса, рўза тутса, уни жаннатга киргизиш Аллоҳнинг зиммасида бўлади, у Аллоҳ йўлида ҳижрат қиладими ёки (ҳижрат қилмай) туғилган юртида қоладими, фарқи йўқ", дедилар. Саҳобалар: "Эй Расулуллоҳ, (соллаллоҳу алайҳи васаллам) инсонларга бу хушхабарни етказайликми?" деб сўрашди. У зот айтдилар: "Жаннатда юзта даража бор, уни Аллоҳ йўлида жахд қилувчилар учун тайёрлаб қўйган. Ҳар икки даражанииг ораси осмон билан ерча. Бас, агар Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўрангиз. Чунки у жаннатнинг энг олий ва баландидир, унинг шифти — Аллоҳнинг Арши. Ўша ердан жаннат дарёлари оқиб чиқади".
Бухорий ривояти.
Қатода айтади: "Фирдавс — жаннатнинг энг олийи, энг ўртаси, афзали ва энг баландидир".
Баъзилар: "Фирдавс ҳамма жаннатларни ичига олган умумий ном, худди жаҳаннам барча дўзахларнинг умумий номи бўлганидек. Масалан, Аллоҳ таоло Мўминун сурасининг аввалида мўминларнинг сифатларини мақтаб, сўнг: "Ана ўшалар Фирдавсга меросхўр бўладиган ворислардир. Улар ўша жойда мангу қолурлар", деған. Яна Маъориж сурасида худди шундай сифат эгаларини: "Ана ўшалар жаннатларда ҳурмат-иззат кўргувчилардир", дейди. Бундан биламизки, Фирдавс битта жаннат эмас, балки бир нечта жаннат экан", дейдилар. Ваҳб ибн Мунаббаҳ ҳам шундай фикрда.
📚"Жаннат васфи" китобидан.
https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •