Репост из: Prof. Sherzod
Трампнинг президентликка қайтиши Япония учун яхши бўлади, деб подкастда ҳам таъкидлагандик. Қарангки, япониялик тадбиркор ва инвестор, Софтбанк корпорацияси асосчиси Сон Масаёши (Сон—фамилия) Трамп бобо билан гаплашиб, унинг кўнглини овлаш ҳаракатларини бошлаб юборибди.
Сонни Япониянинг энг машҳур бизнесмени деса бўлади. У асос солган Софтбанк анъанага кўра ташқи уяли телефонларга ёпиқ бўлган япон бозорига айфонни олиб кирган компания сифатида танилган. Мен ҳам Японияда илк яшаганимда хизматларидан фойдаланганман.
Сон учинчи авлод "Зайничи" ("Японияда яшайдиган корейс") бўлиб, 1990 йилдагина Корея фуқаролигинидан японликка ўтган (кўп Зайничилар Японияда туғилган бўлсада, япон паспорти йўқ). Сондан ташқари машҳур Зайничи бизнесменлар орасида Лотте асосчиси Шин Гёкҳони айтиш мумкин. Айтишларича, Шин йилнинг ярмини Токиода, ярмини эса Сеулда ўтказган экан. Узоқ йиллар давомида дискриминацияга учраган япониялик корейсларнинг мавқеи япон жамиятида йилдан-йилга ортиб бормоқда.
#МенБилганЯпония
@profsherzod