Меҳнатобод ва Уюрчи-Дамкўл маҳаллаларида ўрганишлар олиб борилди
Мингбулоқ тумани прокурори ўринбосари Р. Бобожонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1 сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича Меҳнатобод ва Уюрчи-Дамкўл маҳаллаларида ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганишда ижтимоий профилактикани амалга ошириш, ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларни олдини олишда маҳалла еттилиги ҳар бир вакилининг вазифалари ва уларнинг ижросига эътибор қаратилди.
Шунингдек, маҳалла еттилиги аъзолари фаолияти учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Масъулларга аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилиб, ушбу соҳадаги фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.