Бир киши Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳунинг олдиларига келиб:
- Ўғлим Зайдни дуо қилинг, хаёлимда у ҳалок бўлмоқда, - дебди.
Абу Ҳурайра унга айтибдилар:
- Менинг дуоимдан фойдали ва тез қабул бўладиган нарсага сени далолат қилайми?
-Ҳа, айтинг, - дебди ҳалиги киши.
- Ўғлинг номидан садақа қилиб юбор, - дебдилар.
У одам чиқиб бир дирҳамни тиланчига бериб:
- Бу ўғлимнинг (ҳалокатдан) халос бўлиши ва саломат колиши учун, - дебди. Шунда денгиз тарафдан бир жарчи:
- Тўлов қабул қилинди ва Зайдга ёрдам берилди, - деб нидо килибди.
Ўғли келгандан сўнг унинг аҳволини сўрабди. Ўғли айнан отаси садақа қилган вақтда кемада ҳалокатга учрашга яқин турганда осмондан “Тўлов қабул қилинган ва Зайдга ёрдам берилган эмасми?" деган овоз келгани, уларнинг олдига оппоқ либосларда бир неча кишилар келиб кемани ўзларига яқин оролга олиб бориб кўйгани ва саломат қолганини айтибди.
Бировга берилган садақа ўз эгасининг фойдасига бўлади.