Яккабоғлик келиннинг тўй сеплари МИБ ёрдамида олиб берилди
Фуқаро Д.Т. 2024 йилнинг октябрь ойида Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига турмуш ўртоғи М.А билан ҳозирда келишмовчилик сабабли яшамаётган бўлса-да, хонадонидан тўй сепини қайтариб ололмаётганлиги юзасидан мурожаат қилди.
Суднинг 18.11.2024 йилдаги ижро варақасига асосан фуқаро Д.Т.га қарздор М.А. дан 15 турдаги 13 млн. 20 минг сўмлик мол-мулкларини олиб бериш белгиланди.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими иш юритувига 12.12.2024 йилда келиб тушди ва ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор огоҳлантирилди.
@mib_qashqadaryo_vil

М.А. суд қарори ижросини ихтиёрий бажармаганлиги туфайли, жорий йилнинг 15 январь куни мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, тегишли ташкилотлар ва холислар иштирокида барча мулклар тўлиқлигича ундирувчига олиб берилди.
@mib_qashqadaryo_vil