ПОРА ВА ҲАДЯ
Одатда кўпчилик порахўрлар порани ҳадя, совға сифатида берди, деб гумон қиладиган бўлиб қолган. Берувчилар ҳам "кўнгилдан чиқди", "атадик" ва бошқа чиройли сўзлар билан қабиҳ ниятларини амалга оширишга одатланишган. Шунинг учун ушбу ўринда ҳадя ва порани таърифлаб ўтиш тўғри бўлади.
“Пора” ёки арабча “ришва” сўзини ислом уламолари қуйидагича таърифлаганлар: “Пора – киши ҳақли бўлмаган нарсасига эришиш ёки зиммасига лозим бўлган нарсадан қутулиш учун тақдим этган мол ёки манфаат”.
“Ҳадя – бирортасига фойдаланиши учун молни ҳеч қандай эвазсиз бериш". Ҳадядан одатда ҳадя берилаётган одамнинг меҳрини қозониш ёки уни эҳтиромини жойига қўйиш ёки қилган яхшилигига яраша муомала қилиш каби мақсадлар назарда тутилади. Ундан бирор нарсани ноҳақ ундириш нияти бўлмайди. Мана шу нарса ҳадянинг порадан асосий фарқини кўрсатиб турибди.
Абу Наср ал-Бағдодий раҳимаҳуллоҳ "Шарҳ ал-Қудурий" да: "Пора билан совғанинг фарқи пора унга ёрдам берилиши учун берилади, совғада эса бундай шарт бўлмайди", деб эслатиб ўтганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар" (Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилган).
Пора ҳақни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун берилади. Ушбу ҳаром ишни қилганлари учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини хам, пора олувчини ҳам лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир. Чунки, лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳдан сўраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум.
Одатда пора олувчини қоралаш маъносида кўп гапирамизу, пора берувчи тўғрисида гапирмаймиз. Ҳолбуки, ушбу ҳадиси шарифда пора берувчи олдин зикр қилинмоқда. Чунки, пора деб номланган иқтисодий, ахлоқий, ижтимоий жиноятни бошловчи пора берувчидир. Бу ҳолда пора берувчи пора олувчига қўшилиб лаънатга дучор бўлишида ҳеч шубҳа йўқ.
Ушбу масалада келган бошқа ҳадиси шарифда учинчи бир шахс-пора берувчи билан пора олувчи ўртасида турган воситачи ҳам лаънатланган. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадиси шарифда: "Пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам, иккови орасида юриб порада воситалик қилувчини ҳам Аллоҳ лаънатласин!", дейилган.
Порахўрлик қанчалик ёмон иллат эканини ҳамма яхши билади. Ҳаммадан ҳам кўра бу ишнинг ёмонлигини мусулмонлар яхши биладилар. Чунки, бу иш улар учун нафақат бу дунёга, балки, охиратга ҳам тегишли масаладир.
Порахўрлик жамият тараққиётининг муҳим асоси бўлган адолатнинг йўқолишига олиб боради. Пора воситасида ноҳақлик ҳақ мақомига чиқиши боис жамият пароканда бўлади. Мамлакатимиз ривожи ва гуллаб-яшнашини, охирати обод бўлишини истаган ҳар бир фуқоро пора олиш ва бериш иллатидан халос бўлиши лозим.
Манбалар асосида Чортоқ тумани "Султон Саид" жоме масжиди имом-хатиби Давлатов Лутфуллоҳ